Кириш Регистрация
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив 0-1 Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна 2-4 Сурхон
02/11 01:00 Алавес 1-0 Мальорка
02/11 15:00 Олимпик - Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум - Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл - Арсенал
02/11 18:00 Осасуна - Вальядолид
02/11 19:00 Болонья - Лечче
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:00 Удинезе - Ювентус
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
03/11 00:45 Монца - Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи - Бунёдкор
03/11 16:30 Наполи - Аталанта
03/11 18:00 Атлетико - Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург - ОКМК
03/11 19:00 Торино - Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм - Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона - Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед - Челси
03/11 22:00 Верона - Рома
03/11 22:30 Севилья - Реал Сосьедад

Тахминий «сценарий» ёки мажбурий сафарбарликка ким отланади?

Баҳо:
+ | -

Кеча мавсум якунланишига беш тур қолганида Олий лигамизда чемпионлик учун кураш қизғин кечаётганлиги ҳақида мулоҳаза юритиб, унда совринлар учун курашаётган клубларимизнинг қолган баҳслардаги чемпионлик имкониятларини чамалаб чиққандик. Бугун эса, шиддат борасида пешқадамлар рақобатидан қолишмаётган, лигада «жон сақлаш» учун авжига чиққан аутсайдерларнинг «жанг»лари ҳақида тўхталамиз.

Хўш, «жўжани санаш учун» яна беш тур қолаётган бир пайтда «Олийлар» тоифасида қолиш учун кимнинг имконияти қандай-ю, қуйи лигага бериладиган мажбурий икки йўлланма учун қайси омадсиз жамоаларга ҳукм ўқилади?

Бугун бўлиб ўтадиган 22-тур олдидан Олий лига турнир жадвалига назар ташларканмиз, лигада қолиш илинжидаги беш жамоа - «Сўғдиёна», «Навбаҳор», «Гулистон», «Шўртан» ва «Қизилқум» орасидаги очколар фарқи умумий 5 очкони ташкил этишини билиш мумкин.

…10

Сўғдиёна

21

6

3

12

27-47

21

11

Навбаҳор

21

5

5

11

24-37

20

12

Гулистон

21

6

2

13

21-46

20

13

Шўртан

21

4

4

13

16-29

16

14

Қизилқум

21

5

1

15

19-39

16

Жадвалдан кўриниб турибдики, энг сўнгги поғона – 14-ўриндаги «Қизилқум» ва гўёки, лигада қолиш вазифасини бажаргандек кўринаётган 10-ўриндаги «Сўғдиёна» орасидаги фарқ – бор йўғи икки ўйин натижасига кўра йўқоладиган даражададир. Демакки, ПФЛда ўз ўрнини сақлаб қолиш учун бўлаётган курашдан ҳозирча ҳеч бир жамоа четга чиққани йўқ. Ҳатто, ҳомийлар борасида анча кўзга кўринган оталиққа эга, бироқ натижа бўйича оқсаётган Зарафшоннинг «Қизилқум» ва Fузорнинг «Шўртан» жамоалари ҳам Профессионал лигадан умид узишмади. Энг ачинарлиси, миллий чемпионатимиз тарихида Олий лигада мунтазам иштирок этиб келаётган Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига Биринчи лигага тушиб кетиш хавфи тобора хавф солмоқда. Келинг, буёғига ушбу жамоаларнинг имкониятларни баҳолаб, воқеалар ривожи борасидаги тахминимизни олға сурайлик.

10. «Сўғдиёна» - 21 очко.
Сўнгги 10 йил давомида мунтазам равишда Олий лига ва Биринчи лига ўртасида «сарсон» бўлган «Сўғдиёна» жамоаси ниҳоят, бу йил ПФЛда қолиш учун нисбатан яхшироқ имкониятга эга бўлиб турибди. Ёдингизда бўлса, 2009 ва 2011 йилги мавсумларда жиззахликлар тўрт тур аввалоқ Биринчи лигага бош «даъвогар»га айланиб улгуришганди. Жорий йил яна «Олий»га қайтган Жиззах жамоаси ёш мутахасис Даврон Файзиев тузган иштиёқи кучли жамоа эвазига айни дамда лигада бир мунча ижобий бўлган ўринда бормоқда. Аммо, сўнгги беш баҳсда Файзиев шогирдларига осон бўлмайди. Ҳар ҳолда «Сўғдиёна»нинг Фарғона ва Намангандан очко билан қайтиши даргумон. Сўнггида турда «Бунёдкор» ҳам Зоминда мастер-класс ўтказиши мумкин. Аммо, жиззахликлар мухлислари қаршисида асосий рақиблари «Шўртан» ва Даврон Файзиевнинг устози Тачмурод Агамуродов бошқарадиган «Бухоро» жамоасини мағлуб этишга эришишса, «Сўғдиёна» ниҳоят сўнгги йиллардаги нохуш анъанасини бузиб, Олий лигада қолади.

Тур

Ўйинлар

Имконияти

22-тур:

Нефтчи-Сўғдиёна

40%

23-тур:

Сўғдиёна-Шўртан

60%

24-тур:

Навбаҳор-Сўғдиёна

45%

25-тур:

Сўғдиёна-Бухоро

60%

26-тур:

Сўғдиёна-Бунёдкор

40%

11. «Навбаҳор» - 20 очко.
Сўнгги йилларда чемпионатдаги мавқеини анча тушириб қўйган «Навбаҳор» жамоаси мана учинчи йилдирки Олий лигада қолиш учун курашишга мажбур бўлмоқда. Хусусан, бу борадаги аҳвол йилдан-йилга оғирлашаётгандек. Айниқса, бу йил Наманган клубига Олий лигани тарк этиш хавфи ҳар галгидан юқорироқ. Зеро, жамоанинг қолган беш турда чемпионлик учун курашаётган жамоалар - Қаршида «Насаф», Тошкентда «Локомотив» ва сўнгги турда «Пахтакор»га қарши майдонга тушишлари ҳар қандай наманганлик мухлисни хавотирга солиб қўйиши аниқ. Аммо, жамоада Нўмон Ҳасановдек ёш интилувчан мутахассиснинг иш бошлаганлиги «Навбаҳор»нинг лигада қолиш имкониятини ошираётгандек. Чунончи, водийликлар асосий рақиблари - «Қизилқум» ва «Сўғдиёна»ни Косонсойда мағлуб этишга муяссар бўлишса ва сўнгги баҳсда Ҳасанов бир ҳафта олдин тарк этган жамоаси «Пахтакор»дан очко ола билса, ушбу янги мураббий кейинги йилда Наманганда барқарор жамоа туза олиши мумкин.

Тур

Ўйинлар

Имконияти

22-тур:

Навбаҳор-Қизилқум

55%

23-тур:

Насаф-Навбаҳор

30%

24-тур:

Навбаҳор-Сўғдиёна

55%

25-тур:

Локомотив-Навбаҳор

30%

26-тур:

Навбаҳор-Пахтакор

40%

12. «Гулистон» - 20 очко.
Лига дебютанти ҳисобланмиш «Гулистон» жамоаси ҳам лигадан тушиб кетиш хавфи остида турибди. 20 очконинг 14тасини биринчи давра давомида йиққан Бахтиёр Ашурматов жамоаси иккинчи даврада моддий қийинчиликларни бошдан ўтказди. Шу боис бўлса керак, Сирдарё клуби иккинчи даврада ҳозирча бор йўғи олти очко жамғара олди, холос. Натижада жамоа лигада қолиш учун курашмоқда. Ашурматов шогирдларининг Бухоро ва Олмалиқдаги сафарлардан «ўлжа» билан қайтиши, чемпионликка асосий даъвогар «Бунёдкор»ни Гулистонда мағлуб эта олишларига ишониш қийин. Аммо, сўнгги икки турда Сирдарё жамоаси ўз майдонида «Динамо» ва «Қизилқум»ни мағлуб эта олса, лигада қолиш вазифасини бажариши мумкин. Акс ҳолда, Ашурматовни кейинги мавсум бошқа клуб бошқарувида кўришимиз ҳеч гап эмас.

Тур

Ўйинлар

Имконияти

22-тур:

Бухоро-Гулистон

40%

23-тур:

Гулистон-Бунёдкор

30%

24-тур:

Олмалиқ-Гулистон

40%

25-тур:

Гулистон-Динамо

45%

26-тур:

Гулистон-Қизилқум

50%

13. «Шўртан» - 16 очко.
Йил бошида кўпчилик мавсум якунига келиб «Шўртан» жамоасининг лигада «жон сақлаб қолиш учун» курашишига тўғри келишини тасаввур қилмаган бўлса керак. Аммо, футболда кутилмаган ҳолатлар рўй бериши янгилик эмас. Fузор жамоаси оғир вазиятни ўнглаши учун кейинги турларда мўъжиза кўрсатиши талаб этилади. Чунки, сўнгги беш учрашувда Зоир Тўрақулов шогирдлари чемпионлик учун курашаётган уч жамоа синовидан ўтишади. Жумладан, деярли мухлислари қаршисида тўп сурадиган «Насаф», энди очко йўқотишга ҳаққи бўлмаган «Локомотив» ва «кучли бешлик»даги «Металлург» жамоаларидан «Шўртан»нинг очко тортиб ола билишига ишониш қийиндек. Унинг устига воҳа жамоасининг сафардаги икки баҳсида асосий рақиби «Сўғдиёна» ва «Пахтакор» майдонида меҳмон бўлишини инобатга олсак, кейинги йил Олий лига ҳавоси Fузордан Муборакка келиб қолиши тахмини ҳақиқатга ўхшамоқда.

Тур

Ўйинлар

Имконияти

22-тур:

Шўртан-Насаф

30%

23-тур:

Сўғдиёна-Шўртан

40%

24-тур:

Шўртан-Локомотив

40%

25-тур:

Пахтакор-Шўртан

20%

26-тур:

Шўртан-Металлург

55%

14. «Қизилқум» - 16 очко.
Олий лигада қолиши учун мўъжиза кўрсатиши керак бўлган яна бир жамоа бу «Қизилқум»дир. Мавсум ярмидан буён сўнгги ўринда бораётган Зарафшон жамоаси кейинги бешта учрашувнинг иккитасини лигада қолиш учун курашаётган рақобатчи жамоаларнинг уйида ўтказса, яна бирида Тошкентда «Бунёдкор» меҳмони бўлади. Навоийдаги қолган икки баҳсда эса «Бухоро» ва «Олмалиқ» жамоалари меҳмон бўлишади. Ушбу «тўқнашув»лардан кўриниб турибдики, «олтин изловчилар»нинг ҳозирги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Қизиғи, Зарафшон жамоаси икки йил олдин ҳам Олий лигада 13-ўринни эгаллаган ва регламент бўйича Биринчи лигага тушиши лозим эди. Аммо, ўшанда «Локомотив» билан бирга Биринчи лигадан чиққан «Гулистон»нинг молиявий қурби «Олий»да иштирок этишига етмаганлиги боис, моддий таъминоти кафолатланган «Қизилқум» лигага қайтарилганди. Тақдирни қарангки, бу сафар айнан сўнгги турдаги «Гулистон» - «Қизилқум» учрашуви қуйи лигага йўлланма берадиган мажбурий сафарбарлик кимга тақдим этилишини аниқлаб берадигандек.

Тур

Ўйинлар

Имконияти

22-тур:

Навбаҳор-Қизилқум

45%

23-тур:

Қизилқум-Бухоро

40%

24-тур:

Бунёдкор-Қизилқум

20%

25-тур:

Қизилқум-Олмалиқ

40%

26-тур:

Гулистон-Қизилқум

50%



Барча жамоаларнинг олдинда турган ўйинларини сарҳисоб қилиб лигада қолиш имкониятларини фоизлар ҳисобида ўртача аниқладик:

Жамоалар

Имконияти

10.

«Сўғдиёна»

49%

11.

«Навбаҳор»

42%

12.

«Гулистон»

41%

13.

«Қизилқум»

39%

14.

«Шўртан»

37%

Демак, имкониятлар сарҳисоби якунларига кўра, тахминлар ҳозирда сўнгги икки поғонани банд этиб турган жамоаларнинг лигани тарк этишлари эҳтимоли катталигини кўрсатмоқда. Аммо, шуни қайд этиш лозимки, ушбу жадвалда фақатгина жамоаларнинг олдинда турган ўйинларидаги имкониятлари сарҳисоб қилинган ва клублар ўртасидаги очколар фарқи саналмаган. Аслида, бу футбол ва унда ҳар нарса рўй бериши мумкин. Шундай экан, тахминларимиз қай даражада тўғри чиқишини фақатгина олий ҳакам - вақт кўрсатиб бериши мумкин. Юқоридаги ёзганларимизни эса бўлажак воқеалик сценарийси сифатида эмас, фақатгина каминанинг шахсий тахминий фикри сифатида қабул қилишингизни истардим. Ҳар ҳолда хулоса қилишга ҳали жуда эрта.

Усмон ИБОДОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:59, 18.10.2013.
Ўқилди: 4939 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.