Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Футболчилар ҳам тирик жон

Баҳо:
+2 | -

Ҳар биримиз ҳаётда нимагадир қизиқамиз, яъни инсон зоти борки бирор нарсага қизиқади ва кўнгил қўяди. Жаҳон тан олган юлдузлар ҳам табиийки бирор нарсага қизиқишади. Яъни, машғулот-у, ўйинлардан чарчаб келганидан сўнг мазмунли ҳордиқ чиқаришади. Демак, жаҳон юлдузларининг бўш вақтларини қандай ўтказишлари ҳақида сўз юритамиз.

ХХI аср интернет технологиялари асри деб бежизга айтишмаган. Компьютер! Бу нима ўзи деб савол берадиган тентак орамизда деярли учрамайди. Нима дедингиз? Бугунги кундаги жаҳоннинг энг кучли футболчиси аргентиналик Лионел Месси вақт топди дегунча, компьютер қаршисига ошиқади. Бу борада Леога ўхшаш футболчилар талайгина. “Милан”нинг фахрий ҳимоячиси Алессандро Неста компьютер ковлаш билан биргаликда интернет бўйлаб оламга сайр қилишни ва мириқиб ухлашни ҳам ҳуш кўради. “Анжи”нинг собиқ аъзоси Юрий Жирков ҳамда Парагвайлик Роке Санта Круслар ҳам компьютер шайдолари саналишади. Улар шунингдек мусиқа тинглаб дам олишни ҳам ҳуш кўришади. “Арсенал” аъзоси Томаш Роситски вақт бўлди дегунча компьютер ўйнашни , автомобилда сайр қилишни ва китоб ўқишни яхши кўради.

Орамизда китоб ўқиб ҳордиқ чиқарадиган инсонлар оз эмас. Оливер Кан, Александр Кержаков ва Хавилар китоб мутолаа қилишда унча мунчага дарс бериб қўйишади. Шунингдек Оливер голф ўйнашга, Хави театрларга бориб янги спектаклларни кўришга ва кино томоша қилишга, Александр ҳам кино кўришга қизиқади.

“Терминатор”, “Аватор”, “Титаник”… Гап нима ҳақида кетаётганини англаб улгурдингиз албатта. Киношунос футболчилар сафига Жан Луиджи Буффон, Павел Недвед ва Икер Касилясларни алоҳида қўшиб қўймоғимиз лозим. Бу учоғлон кинони футболдан кам кўришмайди ва бир вақтнинг ўзида мусиқа оламини сайр қилишни ҳам ҳуш кўришади. Айтганча, “Реал” кипери Чингизхон, Наполеон Бонапарт, Юлий Сезар каби тарихий шахслар иштирокидаги романларни ўқиб ҳам бўш вақтига мазмун бағишлайди.

Майкл Жексон… Мусиқа қиролининг шинавандалари сони миллионларни ташкил қилади. Михаил Баллак ва Алессандро Дел Перолар ҳам “марҳум” қўшиқчининг ашаддий фанатлари ҳисобланишади. Михаил шунингдек, дунё бўйлаб саёҳат қилишни ва интернетда вақтини ўтказишни ҳам севимли машғулоти сифатида эътироф этади.

Интернет бўйлаб саёҳат қилишни ким ҳам ёқтирмайди дейсиз? Айниқса Рафаел Ван дер Ваарт фаcебоок ёки тwиттерда мухлислар билан шунақангикўп суҳбат қуради-ки, баъзида эрталабки машғулотларга ҳам кеч қолиб қўяди. Алешандро Патова Лука Тонилар интернетда вақт ўтказиш билан бирга “ПлайСтатион”да ҳам футбол ўйнаб туришади. Улар виртуал футболда майдондагидан ҳам кучли ўйнашларига асло шубҳа қилиб ўтирманг.

Футбол тарихидаги энг қиммат ўйинчилардан бири Кака эса видеўйинларга кўнгил берган. Агар сиз Андрей Аршавинни излаб уни топа олмаётган бўлсангиз, дарров янги премера бўлаётган театрга ошиққанинггиз маъқул. Чунки, театр “Шава” учун стадиондан кейинги ўринда турувчи жойдир. Уейн Рунини аёли қаердан излашни билади. Мабодо “Шрек” “йўқолиб” қолса билингки у казинода вақтичоғлик қилаётган бўлади.

Ёшлигимизда ҳар биримиз велосипед ҳайдаб сайр қилишни яхши кўрганимиз табиий. Жаноб Че-Че-Че эса катта бўлиб ҳам бу одатини ташламаган. У вақт топса бўлди инамарка машинасини ҳам четга суриб велосипедда сайр қилишга отланади. Гап Чехия терма жамоаси ва “Челси” клуби посбони Питер Чех ҳақида кетаётганини англаб улгурган бўлсангиз керак.

Машҳур ва “собиқ” суперюлдуз Батти-Голнинг ақл-у ҳушини офатижон қизлар эмас, голф ўғирлаганини биласизми? Нахотки?! Деб ажаблангандирсиз балки. Мундиаллар тарихидаги энг сермахсул футболчилардан бири Мирослав Клозе Максим Шатских каби балиқ ови ишқибози саналади.

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Терри бўш вақтини бассейнда ўтказса, унинг амплуадоши ва жамоадоши Рио Фердинанд телевисион лойихада иштирок этиб, бўш вақтини бекор ўтмаслигини таъминлайди. Немис Филип Лам озгина бўш вақт бўлди дегунча “Милки Вей” ва “Брауни” лақабли қуёнчаларини боқади. ЖCҲ-2010 финалининг асосий қаҳрамони Андрейс Иниеста саёҳатларга борганида расмга туширишни ва уларни чиқариб катта фотоалбомлар коллексиясини тузишни яхши кўради. Болгариялик собиқ “манкуниан” форвард Димитар Бербатов ҳам расмга қизиқади. Фақат, у расмга туширишни эмас, аксинча турли ҳил расмларни чизишни жон-у дили деб билади. Да Винчи каби чиза олмаса ҳам, расм чизишда ҳақиқий рассомларга ҳақиқий рақобат тақдим эта олади.

Собиқ футболчи “Милан” жамоасининг тимсоли Паола Малдини бўш вақтини ўзининг дискобарида ёки радиода бошловчи сифатида ўтказарди. Яна бир собиқ футболчи Луиш Фиго эса гитара чалишни қойиллатади. Бунга ишонаверинг!

Жаҳоннинг энг кучли мураббийларидан бири Сер Алекс Фергюссоннинг ҳам севимли машғулоти бор. У от пойгаларининг ашаддий ишқибози саналади. Шахсий отхонасида эса ўнлаб қимматбаҳо отларни учратиш мумкин.

“Иккинчи Фергюссон” бўлиши кутилаётган прагматик мураббий Хосеп Гвардиоланинг хоббилари эса бир талай. У энг сўнги киноларни кўришга ҳам, шогирдининг севиклисининг янги хит парадларидан эшитишга ҳам. Дунё бўйлаб саёҳатга чиқишга ҳам ва ҳаттоки фотографияга ҳам вақт топа олади. Ҳа, уни ҳақиқий хоббишунос дейишимиз мумкин.

Мана, азизлар футбол юлдузларининг айримларини хоббилари билан танишиб олдингиз. Ушбу маълумотларни интернетдан олганим йўқ. футболчиларнинг нималарга қизиқиб боришларини ўзим қайд этиб борардим ва шу туфайли ушбу мақолани тайёрладим. Саломат бўлинг!

Фурқат Юсупов

Манба: http://furqatyusupov.blogspot.com/
Киритилди: 11:56, 01.11.2013.
Ўқилди: 7587 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.