Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Пахтакор» стадионида мавсумнинг сўнгги ўйини: «Пахтакор»-«Шўртан» превьюси

Баҳо:
+ | -

“Пахтакор” бу мавсумнинг охирги уй ўйинини Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказади.

Олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган “Шўртан” клуби охирги тўртта турда мағлубият аламини тотиб кўрди. 24-турда Эркин Мирзаев бошчилик қилаётган “оқ бўрилар” ўз майдонларида “Локомотив”га 0:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Жамоалар олий лига тарихида ўзаро 17 бор майдонга тушган. 15 баҳсда "шерлар", 1 беллашувда "Шўртан" зафар қучган. 1 ўйинда дуранг кузатилган. "Пахтакор" 47, ғузорликлар 9 тўп киритган. Бу мавсумдаги дастлабки даврада Ғузорда кечган баҳсда “шерлар” сафардан ғалаба билан қайтишган. Ойбек Қиличев ва Аббос Махсталиевнинг голларига Дилявер Абибуллаев бир бор жавоб берганди – 1:2.

Навбатдаги ўйин «Пахтакор» стадионда ўтказилади. Ўйин 3 ноябрь, якшанба куни соат 14:00да бошлашади. Жамоанинг мавсумдаги сўнгги уй ўйинига мухлисларга таклиф этиб қоламиз.

«ПАХТАКОР» (ТОШКЕНТ) – «ШЎРТАН» (ҒУЗОР)
Ҳакамлар: Илгиз Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Кўлдошев (Бухоро), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 10:21, 02.11.2013.
Ўқилди: 2907 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик