Кириш Регистрация

«Андижон» «Бунёдкор» билан хайрия учрашувини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Бу йил биринчилик баҳсларини муваффақиятли ўтказган “Андижон” жамоасини яна кучлилар сафида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди. Жамоамиз олий лигага қайтгани муносабати билан мавсумни байрамона руҳда якунлашни мақсад қилган. Шу боис 13 ноябрь куни “Андижон” жамоаси хайрия учрашувини ташкил этмоқда.

13 ноябрь куни андижонликлар мухлислар “Соғлом авлод” стадионида ажойиб ўйинга гувоҳи бўладилар. Олий лигага қайтган “Андижон” жамоаси шу куни Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони бўлган Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Таъкидлаш жоизки, миллий терма жамоага чақирилган футболчилардан ташқари “қалдирғочлар”нинг барча ўйинчилари Андижонга ташриф буюришади. Шу куни “Соғлом авлод” стадионида ҳақиқий футбол байрами бўлади. Соат 12:00 концерт тадбири бошланади. Шунингдек, Республика чемпионатида фахрли 2-ўрин соҳиби бўлган “Андижон” фахрийлар жамоаси “Андижанка” қизлар жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ҳам ўтказади. Хуллас, шу куни стадионга келган ишқибозлар асло зерикишмайди. “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги хайрия учрашувидан тушган маблағ жамоамиз ҳужумчиси Дмитрий Краевнинг даволаниши учун унинг ҳисоб рақибига ўтказилади.

13 ноябрь куни барча футбол мухлисларини “Соғлом авлод” стадионига чорлаймиз. Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув соат 14:00да бошланади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:49, 09.11.2013.
Ўқилди: 3275 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3830]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3448]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3423]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3275]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3273]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2896]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2106]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2033]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1918]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик