Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Мануэль Пеллегрини: «Агуэро - Месси ва Роналдудан кейинги жаҳоннинг энг яхши ўйинчиси»

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини жамоа ҳужумчиси Серхио Агуэрога жаҳоннинг учинчи рақамли ўйинчиси дея баҳо берди.

"Агуэро ҳам Месси ва Роналдулар каби эътирофга сазовор бўлишига умид қиламан. У ҳам шуни истамоқда, биз эса бунинг устида ҳар куни ишлаяпмиз.

Ҳозир Серхио ўз фаолиятидаги энг яхши спорт формасида бўлиб турибди, чунки у тажриба йиғиб улгурган. Испанияга келганида атиги 18 ё 19 ёшда эди. Агуэро ҳар доим фойдали ўйинчи бўлиб келган, лекин ҳозир у майдонда янада кўпроқ меҳнат қиляпти, тўп йўқотилганда ёрдамга келяпти.

Серхионинг охирги уч ёки тўрт голи рақиб ҳимоячиларига уюштирилган прессингдан сўнг дарвозадан ўрин олди. Менимча, охирги вақтларда у янада кучлироқ бўлиб бормоқда. Агуэро - жаҳонда Месси ва Криштиану Роналдудан кейинги энг яхши ўйинчи. Аммо уларнинг икки ҳам АПЛда ўйнамайди, шу боис Серхио - Англия чемпионатининг энг зўри", - дейди Пеллегрини.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 20:49, 30.11.2013.
Ўқилди: 2419 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик