Кириш Регистрация

Stadion.uz вакиллари Мираброр Усмонов билан учрашишди

Баҳо:
+-2 | -

Бугун Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов www.stadion.uz сайти ижодкорларини қабул қилди.

Бир ярим соат давом этган суҳбат самимий ва дўстона руҳда кечди. Суҳбат давомида ЎФФ раҳбари футбол оиласида 8 йил давомида ишлаб келганидан хурсандлигини айтиб ўтди.

“Ёзда бўлиб ўтган воқеалардан кейин мен 4 кишининг исм-фамилиясини айтиб ўтгандим. Ўшанда сизлардан мен билан учрашиш таклифи билдирилганди. Шунчаки, ўша пайтларда бу учрашувнинг ҳали вақти эмасди. Мана ҳозир сизлар билан суҳбатлашаётимдан хурсандман. Аввал ҳам айтиб ўтганимдек, мен журналистларнинг танқидларини тўғри қабул қилганман ва футболни ривожлантириш борасида қарорлар қабул қилишдан улардан фойдаланганман. Танқид қилишдан ҳеч ҳам қўрқманглар. Фақат танқид қилишдан аввал масалани тўлиқ ўрганиб, эҳтиёткорлик билан ёндашинглар. Сизларга берадиган катта маслаҳатим шундан иборат”, деди Мираброр Усмонов.

Учрашув давомида Мираброр Усмонов журналистларнинг айрим саволларига тўхталиб ўтди. Жумладан, Мираброр Зуфарович 10 декабрь куни бўладиган ҳисобот йиғилишида Федерацияга янги раҳбар тайинланиши мумкинлигини таъкидлаб, унга ишлаш осон бўлишини айтиб ўтди.

“Ўйлайманки, янги тайинланадиган ЎФФ президентига анча осон бўлади. Инфратузилма ва фундаментни қўйдик. Ана энди терма жамоаларимиздан конкрет натижа талаб қилса бўлади. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиздан, ҳар доимгидек, ЖЧга чиқиш ва камида чорак финалга чиқиш вазифаси талаб қилинса, Олимпия терма жамоамиз олдига Рио-де-Жанейродаги олимпиадага чиқиш ва миллий терма жамоамиз олдига эса 2018 йилги ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш вазифалари юклатилади”, дейди Мираброр Усмонов.

Кейинчалик ушбу мавзуга алоҳида қайтамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:45, 06.12.2013.
Ўқилди: 8928 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик