Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Шахмат. Ҳамюртларимиз халқаро турнирларда муносиб иштирок этишмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондон шаҳрида (Англия) классик шахмат бўйича "London Chess Classic" шахмат фестивали дастуридан ўрин олган халқаро турнирда бугун бешинчи тур баҳслари ўтказилади.

Дунёнинг 40 давлатидан келган 191 нафар шахмат усталари иштирокида ўтказилаётган мазкур нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган халқаро мастер Жаҳонгир Воҳидов (2452) ушбу турда британиялик Александрос Эфелонтисга қарши оқ доналарда баҳс юритади.

Эътиборлиси, бугунга қадар ўтказилган тўрт тур ўйинларининг якунларига кўра уч очко жамғарган Жаҳонгир, мағлубиятсиз одимлашда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, тажрибали шахматчимиз биринчи турда мезбонлар вакили Стефан Приорни оқ доналарда ўйнаб енган бўлса, 2-турда қора доналарда Янги Зеландиялик спортчи билан дуранг натижани қайд этди. Учинчи турда оқ доналарда норвегиялик Питтер Стигарни мағлуб этган юртдошимиз, тўртинчи турда қора доналарда британиялик Симон Анселл билан дурангга имзо чекди.

Тўртинчи тур баҳсларининг якунларига кўра франциялик Андрей Истратеску 4 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. 15-декабрга қадар давом этадиган мазкур халқаро турнир швейцарча тизимда 9 турдан иборат бўлади.

***

Ҳиндистоннинг Колкатта (аввалги Калькутта) шаҳрида ўтказилаётган “Srei international Grand Master Chess Tournament” анъанавий халқаро турнирида иштирок этаётган юртдошимиз, халқаро гроссмейтер Марат Жумаев (2557) ҳам пешқадамлар сафида бормоқда.

Швейцарча тизимда ўн турдан иборат бўлган мазкур халқаро турнирда жами 100 нафар шахматчи (улардан 24 нафари гроссмейстер) ғолиблик учун дона суришмоқда.

Мазкур халқаро турнирда еттинчи рақам остида сараланган Марат Жумаев шу кунга қадар ўтказилган олти тур ўйинларининг якунларига кўра 4,5 очко жамғариб турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Ушбу мусобақада карвонбошилик қилаётган арманистонлик гроссмейстер Самвел Тер-Саакян (2562) ҳамда польшалик Жасек Стопа (2488) ҳисобида бештадан очко мақжуд.

Бугун ўтказиладиган еттинчи турда Марат Жумаев россиялик Иван Поповга (2644) қарши дона суради. Россиялик гроссмейтер ҳозирча 4,5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Халқаро турнир 14 декабрга қадар давом этади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:19, 11.12.2013.
Ўқилди: 3523 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7941]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3190]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2698]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2153]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1892]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1857]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1684]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1605]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1603]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1561]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик