Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

Виталий Денисов: «Мукофотни ўзимда олиб қолиш учун икки баравар ишлашимга тўғри келади»

Баҳо:
+ | -

2013 йил якунларига кўра ўзбекистонлик спорт журналистлари миллий терма жамоамиз аъзоси, Москванинг “Локомотив” (Россия) клуби ҳимоячиси Виталий Денисовни “Энг яхши футболчи” сифатида эътироф этишди. Кеча ўтказилган Ўзбекистон футбол федерациясининг ғолибларни тақдирлаш маросимида Виталий Денисов юксак мукофотни ташкилот раҳбари Мираброр Усмонов қўлидан қабул қилиб олди. В.Денисовнинг таъкидлашича, бу мукофот унга икки карра куч бағишлайди.

— Виталий, мукофот билан табриклаймиз. Умуман, мавсум давомида буни кутганмидингиз?
— Тўғриси, кимга нима насиб қилишини олдиндан билиб бўлмайди. Албатта, мен ҳам кутмагандим. Мен танишларимдан, мухлислардан билдим бу хабарни. Ижтимоий тармоқларда –facebook, twitter, instagram, Вконтактеда бу ҳақда ёзишди. Лекин, ўзим бунинг учун алоҳида кузатиб борганим йўқ.

Бундай юксак мукофотни қўлга киритиш мен учун жуда катта рағбатдир. Менинг кучимга куч, ғайратимга ғайрат қўшиши турган гап. Бу мени икки карра катта куч билан ҳаракат қилишга ундайди. Чунки, уни ўзимда олиб қолишим учун курашишим керакда! Одатда, энг яхши футболчига бериладиган мукофотни кўпинча ҳужумчи ва ярим ҳимоячилар олишар эди. Бу сафар мени танлашган экан, мен уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

— Бу йилги мавсумда Россия чемпионатининг ҳам энг яхши ҳимоячиси сифатида тан олишди. Нима деб ўйлайсиз, сиз учун йил муваффақиятли ўтди, деб бўладими?
— Умуман, агарда биз чемпионатни энг яқин таъқибчимиздан бир поғонада юқори ўринда, яъни биринчи ўринда якунласаккина уни муваффақиятли ўтди, деб айта оламан. Шунда футболчилик фаолиятимдаги энг омадли йил бўлади.

— Терма жамоа борасида, режаларингиз қандай?
— Бу борада ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Биз ўз олдимиздаги учрашувларда фақат юқори мақсадлар қўйиб курашга киришамиз. Мухлисларни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

Янги йил арафасида барча мухлисларга мустаҳкам соғлиқ, севги ва бахт тилайман, ҳамма ишлари юришсин. Спорт билан шуғулланинг.

Норбек Ниёзов суҳбатлашди

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 06:14, 25.12.2013.
Ўқилди: 4189 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6235]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5217]

Флик Рафинья ҳақида нохуш хабар берди [2841]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2764]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2630]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2575]

Роналду саудиялик футболчиларнинг ғалабасидан хурсанд бўлди ва улкан торт билан суратга тушди [2387]

«Ювентус» Кенан Йилдиз учун «Реал»дан қанча талаб қилаётгани маълум бўлди [2343]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2314]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2268]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик