Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда

Баҳо:
+ | -

Шуҳрат Мақсудов қўл остидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинларини давом эттирмоқда.

Терма жамоа кунига икки маҳалдан машғулотларда шуғулланмоқда. Машғулотларни олиб боришда бош мураббий Шуҳрат Мақсудовга Алексей Евстафеев ва Мурод Исмоилов ёрдам бермоқда. Терма жамоа дарвозабонлари билан эса Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасидаги фаолияти билан яхши таниш бўлган Шавкат Абдухўжаев ишламоқда.

Терма жамоанинг Тошкентдаги йиғинларида 25 нафар футболчи шуғулланмоқда. Фақат дарвозабонлар таркибида ўзгариш содир бўлган – «Насаф» дарвозабони Элдорбек Суюнов ўрнига машғулотларда «Пахтакор» вакили Асилбек Омонов қатнашмоқда.

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинлари 29 декабрга қадар давом этади. Терма жамоа қисқа танаффусдан сўнг, навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун БААга жўнаб кетади. Амирликлардаги йиғин U-22 Осиё чемпионати арафасида сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Уммонда бўлиб ўтадиган 2013 йилги U-22 Осиё чемпионати баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси «D» гуруҳида Ироқ, Саудия Арабистони ва Хитой терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. 11-26 январь кунлари бўлиб ўтадиган мусобақадаги илк ўйинини Шуҳрат Мақсудов шогирдлари 12 январь куни Хитойга қарши ўтказади.

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар – Асилбек Омонов (1993 йил туғилган, «Пахтакор»), Абдумавлон Абдужалилов (1994, «Пахтакор»), Акмал Турсунбоев (1993, «Пахтакор»);

Ҳимоячилар – Тоҳиржон Шамшитдинов (1993, «Пахтакор»), Максимилиан Фомин (1993, «Пахтакор»), Бобурбек Йўлдошев (1993, «Локомотив»), Сардор Раҳмонов (1994, «Локомотив»), Жавлон Мирабдуллаев (1994, «Бунёдкор»), Акбар Исматуллаев (1991, «Пахтакор»), Егор Кримец (1992, «Пахтакор»), Даврон Ҳошимов (1992, «Пахтакор»), Шерзод Файзиев (1991, «Машъал»), Владимир Козак (1993, «Пахтакор»);

Ярим ҳимоячилар – Аббосбек Махсталиев (1994, «Пахтакор»), Сардор Рашидов (1991, «Бунёдкор»), Диёржон Туропов (1994, «Олмалиқ»), Сардор Мирзаев (1991, «Нефтчи»), Дилшод Жўраев (1991, «Бунёдкор»), Муҳсинжон Убайдуллаев (1994, «Пахтакор»), Жамшид Искандеров (1993, «Пахтакор»), Сардор Собирхўжаев (1994, «Бунёдкор»);

Ҳужумчилар – Игорь Сергеев (1993, «Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов (1991, «Пахтакор»), Наврўз Алимов (1991, «Қизилқум»), Абдулазиз Юсупов (1993, «Пахтакор»).

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:29, 25.12.2013.
Ўқилди: 3751 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5577]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5160]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4193]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3498]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3055]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2569]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2507]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2500]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2339]

Суперлига. 23-тур ўйинлари бошланди (+жадвал) [2258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик