Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи - Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол - Ал-Иттиҳод
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) - Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия - Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол - Ас-Садд
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси йиғини эртага якунланади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 28 декабрь куни Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинлари доирасида ўртоқлик учрашуви ўтказди. Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасига қарши ўтказилган назорат ўйинида Шуҳрат Мақсудов шогирдлари 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Ноқулай об-ҳаво шароити остида кечган учрашувда Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўйин давомида ташаббусга эришганига қарамай, «Пахтакор» футболчилари асосан қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиб қолишди. Хусусан, 24-дақиқада дарвоза тўсинига тегиб қайтган зарбани Сергей Рекун терма жамоа дарвозасига тўғрилаб қўйган бўлса, орадан 11 дақиқа ўтиб Анвар Ражабов «Пахтакор» муваффақиятини мустаҳкамлади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўйин давомида рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун қатор қулай имкониятларга эга бўлди. Бироқ сўнгги лаҳзада ё терма жамоа аъзоларига аниқлик етишмади, ёки рақиб дарвозабони фавқулодда маҳорат кўрсатди. Аксинча, «Пахтакор» қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишда давом этиб, иккинчи тайм бошида ҳисобни 3:0га етказди – Асилбек Омонов дарвозасига киритилган голга Алишер Азизов муаллифлик қилди.

Икки бўлимда икки хил таркиб билан майдонда ҳаракат қилган Ўзбекистон U-22 терма жамоасига биринчи бўлимда Егор Кримец, иккинчи таймда эса Сардор Мирзаев муаллифлик қилди. Терма жамоанинг ўйиндаги ягона голига эса, 83-дақиқада «Пахтакор» ҳимоячилари ва дарвозабонини чаққонлик билан ортда қолдирган Абдулазиз Юсупов муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини 24 декабрь куни бошланган эди. Терма жамоа йиғини 29 декабрь куни якунига етади.

Назорат учрашуви
28 декабрь, шанба
Ўзбекистон U-22 – «Пахтакор» 1:3 (0:2)
Голлар:
Абдулазиз Юсупов (83) – Сергей Рекун (24), Анвар Ражабов (35), Алишер Азизов (51).
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси
Биринчи тайм: Абдумавлон Абдужалилов, Сардор Раҳмонов, Егор Кримец, Владимир Козак, Максимилиан Фомин, Акбар Исматуллаев, Аббос Махсталиев, Дилшод Жўраев, Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Темурхўжа Абдухолиқов (Игорь Сергеев).
Иккинчи тайм: Асилбек Омонов, Жавлон Мирабдуллаев, Бобур Йўлдошев, Шерзод Файзиев, Даврон Ҳошимов, Муҳсин Убайдуллаев, Сардор Собирхўжаев, Сардор Мирзаев, Тоҳиржон Шамшитдинов, Диёр Туропов, Наврўз Алимов (Абдулазиз Юсупов).
Ҳакам: Марат Исмоилов. 

   
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:34, 28.12.2013.
Ўқилди: 4692 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик