Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

«Оқ-тепа» олдига Олий лигага чиқиш вазифаси қўйилди

Баҳо:
+ | -

5 январь куни "Оқ-тепа" клуби раҳбарияти мураббийлар штаби ва футболчилар билан учрашди. Йиғилишда мавсум якунлари ва режалар хусусида сўз борди, қолаверса, мураббийлар штаби ҳам тасдиқланди.

Жамоа раҳбари Ғанишер ака Шоғуломов 2013 йил клуб ўз базасига эга бўлгани, базада футболчиларга барча шарт-шароитлар яратилгани, энди шунга мос равишда чемпионатда ҳам муносиб равишда иштирок этиш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Ғанишер Исломович сўзида давом этар экан, мураббийлар штаби ва футболчилар олдига 2014 йилги мавсумда клубни олий лигага олиб чиқиш вазифасини қўйди. Бунинг учун жамоа аъзоларига барча шароитлар муҳайё қилинишини айтиб ўтди.

Жамоа вице-президенти Улуғбек ака Алимов эса, янги мавсумдан бошлаб натижа жиддий тарзда талаб қилинишига урғу берди. Улуғбек Рустамович мураббийлардан ҳам, футболчилардан ҳам ўз устиларида мунтазам равишда ишлашларини талаб қилди. Бундан ташқари, иш аниқ бир дастур асосида олиб борилиши лозимлигини ҳам уқтирди. Ёдингизда бўлса, ўтган мавсум "Оқ-тепа" сафарда биргина ғалабага эришган эди (“Янгиер” - 0:1). “Оқ-тепа” вице-президенти янги мавсумда меҳмондаги баҳсларда ҳам ижобий натижага эришиш шартлигини айтди ва мураббийлар ҳамда футболчилар якунда шунга мос равишда мукофотланишини ҳам қўшимча қилди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, йиғилишда мураббийлар штаби ҳам тасдиқланди. Ўтган йили мураббийликдаги дебют мавсумини ўтказган Александр Токов ўз лавозимида қолди. Унга жисмоний тайёргарлик бўйича Азизжон Муҳамедов ёрдам берса, дарвозабонлар билан Олег Хожиохунов ишлайди. “Оқ-тепа” футбол мактаби директори Владимир Гаврилов бир вақтнинг ўзида жамоа маъмури лавозимида ҳам фаолият кўрсатади.

Жамоа янги мавсумга тайёргарликни кеча, 6 январдан бошлади. “Оқ-тепа” базасининг сунъий қопламали майдонида ўтказилган биринчи кунги машғулотлар енгил тарзда олиб борилди. Футболчилар кенг майдон бўйлаб югуришди ва тўп билан енгил машқларни бажаришди. Машғулотларда 14 нафар ўйинчи иштирок этди. Ҳозирча жамоани расман ҳеч ким тарк этгани йўқ.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 14:15, 07.01.2014.
Ўқилди: 4902 марта.
Фикрлар: 67 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.