Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов жаҳоннинг энг кучли мураббийлари юзлигига кирди

Баҳо:
+ | -

Сoachworldranking.com сайти 2013 йилнинг терма жамоаларни бошқараётган мураббийлар орасида энг яхшилари рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда юқоридаги манбага асосланиб, Daryo интернет-нашри хабар бермоқда.

Рейтингнинг кучли юзталигига икки нафар ўзбекистонлик мутахассис киритилган. Миллий жамоамиз устози Миржалол Қосимов 3107 очко билан 100-поғонада қайд этилган. Қўшимча қилинишича, Қосимов 2012 йилги рейтингда 95-ўринда бўлган.

Рўйҳатнинг 91-ўрнидан Ўзбекистон миллий ва олимпия термаларининг собиқ устози Вадим Абрамов жой олган. Ушбу мутахассис ўтган йили бирор жамоани бошқармаганига қарамай, 2012 йилги ўрнидан 2 поғона юқорилашга эришган.

Умумий рейтингнинг биринчи поғонасида Испания термаси бош мураббийи Висенте дель Боске 25188 очко билан қайд этилган. Кейинги ўринларда Германия терма жамоасини бошқараётган Йоахим Лёв ва унинг Уругвай термасидаги ҳамкасби Оскар Табарезлар жой олган.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 18:05, 08.01.2014.
Ўқилди: 15405 марта.
Фикрлар: 859 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5618]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3657]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3281]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3146]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3062]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2932]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2720]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2501]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2318]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2020]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик