Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Андижон»да ўтган мавсум бўйича қарздорлик бор

Баҳо:
+ | -

Ўтган йили биринчи лигада иштирок этган «Андижон» жамоаси ўз олдига қўйган вазифани бажариб олий лига йўлланмасини қўлга киритди. Бу мақсадга эришишда футболчилар майдонда астойдил меҳнат қилишди. Бунинг натижасида андижонликлар мухлисларга жамоа яна олий лигани тақдим этди.

Айни пайтда жамоа улкан мақсадлар билан янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ўтган мавсум бўйича футболчилар билан ҳали тўла ҳисоб-китоб ишлари қилинмади. Янъи футболчилар олдида 9 ўйин ғалабаси учун мукофот пуллари ҳамда энг асосийси олий лига йўлланмаси қўлга киритилгани учун бериладиган бонуслар турибди. Ўтган йили «Андижон» жамоасининг мавсум якунлари бўйича ўтказилган байрам тадбирида вилоят ҳокими жамоа учун бефарқ эмаслигини айтиб, моддий томондан ёрдам беришни таъкидлаб ўтганди.

Бу борада вазият қандай эканлигини билиш мақсадида бош мураббий Азамат Абдураимовнинг фикри билан қизиқдик.

“Жамоамизнинг бош ҳомийси «GM-Uzbekistan» қўшма корхонаси ҳисобланади ва улар бизга ҳар қандай ёрдамни бериб келишмоқда. Аммо шуни айтиш керакки, хокимият томонидан ўтган мавсум учун футболчилар олдида мукофот пуллари бўйича қарздорлик бор. Қолаверса, олий лигага чиққанимиз муносабати билан футболчиларга бонуслар берилиши керак. Йил бошида футболчиларга ҳеч қандай кўтарма пуллари берилгани йўқ. Ўтган мавсум бўйича қарздорлик бўлишига қарамай, Расур Раҳмонов, Лочин Солиев, Бекзод Ғозиев сингари етакчи ўйинчиларимиз жамоада шуғулланишмоқда. Бунинг учун уларга раҳмат. Лекин бу йил олий лигада юқори ўринларга курашишимиз учун жамоада ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги лозим. Вилоят ҳокими Шуҳрат Қўшақбоевич Абдураҳмонов бонуслар берилишини ваъда қилган. Умид қиламизки, бу масала январь ойи ичида ижобий ҳал бўлади”.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 22:57, 09.01.2014.
Ўқилди: 3615 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5577]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5160]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4193]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3498]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3055]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2569]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2507]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2500]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2339]

Суперлига. 23-тур ўйинлари бошланди (+жадвал) [2258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик