Кириш Регистрация

Александр Алиев: «Анжи» қуйи поғонага лойиқ эмас»

Баҳо:
+ | -

«Анжи»га келиб қўшилган Александ Алиев жамоага қўлидан келганча ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлади.

– Айни вақтда ким кимга керак: сиз «Анжи»гами ёки «Анжи» сизгами?
– Менимча иккиси ҳам. Мақсадларимиз муштарак бўлиши керак. Шахсан мен «Анжи»га премьер лигадаги ўрнини сақлаб қолиши учун ёрдам беришни жуда ҳам хоҳлайман. Ўтган мавсумда жамоа учинчи ўринни эгаллаган эди, энди эса премьер лигадан тушиб кетиш арафасида.

Менимча, «Анжи» ҳозир эгаллаб турган ўрнига муносиб эмас. Мен Украинада яшаган вақтимда Россия чемпионати ўйинларини кузатиб борардим. Шундан хулоса қилиб айтишим мумкинки, «Анжи» кўрсатаётган ўйинига яраша очко ололмаяпти.

– Ўзингизни қутқарувчи ўрнида тасаввур қиляпсизми?
– Менимча, жамоага қандайдир қутқарувчининг кераги йўқ. Бу ерда юқори даражадаги футболчилар етарли. Биз биргаликда премьер лигада қолиш учун ҳаракат қиламиз»,- дейди Алиев.

Хабарингиз бор, Алиев бунгача ҳам Россияда ўйнаган. У Москванинг «Локомтив» жамоасида ҳаракат қилган эди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 13:21, 17.01.2014.
Ўқилди: 1777 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.