«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 2014 йил у ва терма жамоаси учун омадли ўтишига умид қилмоқда.
«Жисмоний ва руҳий жиҳатдан олдиндаги олти ой давомида энг яхши ҳолатда бўлишга умид қиляпман. Бу бизнинг йилимиз бўлиши керак»,- деб футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради ФИФА расмий сайти.
Хабарингиз бор, Аргентина терма жамоаси охирги марта бундан 28 йил олдин жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.