"Барселона" яримҳимоячиси Сеск Фабрегас жамоадоши Неймарни Каталония клуби афсонаси Йохан Кройф билан таққослади.
"Неймар менга Йохан Кройфни эслатиб юбормоқда. Кройфнинг ўйинларини томоша қилиш менга насиб этмаган, аммо у ритмни жуда зўр алмаштира олар, тезлик олиши жуда тез, кутилмаганда тўхтай олиши ва яна тезлик олиши мумкин эди. Неймарнинг ҳам айнан шундай хусусиятлари борлигини пайқадим", - деди Фабрегас.