«Эвертон» дарвозабони Тим Ҳовард «МЮ» бош мураббийи Дэвид Мойесга қаратилган таниқдлар ҳақида фикр билдирди.
«Ҳамма Мойесни танқид қилмоқда, лекин ўйлаб кўринг, тўпни дарвозага у тепмаяптику. Футболчилар унга ёрдам бериши керак. Мураббийни танқид қилиш осон ва бу унга қўшимча босим юклайди.
Бу футболчилар мамлакатнинг амалдаги чемпионлари. Ишончим комил, улар етакчилар сафида бўлишади. Ҳамма ҳам енгилади, лекин чемпионлар диққат марказида бўлади.
Менимча, «МЮ» бизни қувиб ўтади, лекин биз уларни тўхтатиб қолишни хоҳлаймиз»,- дейди дарвозабон.