Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Шукурали Пўлатов: «Динамо»дан яхшироқ ўйнадик»

Баҳо:
+ | -

Шукурали Пўлатов гарчи Бунёдкор” – “Динамо” (Москва) учрашувининг иккинчи бўлимида майдонга тушган бўлса-да, у билан боғлиқ эътиборли жиҳатлар кўп бўлди. У ҳимоядан туриб москваликларнинг икки футболчисини алдаб ўтди ва биргина пас билан Баҳодир Пардаевни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Ўйин охирларида эса у тўп учун курашда Кевин Куранини тўхтатиб қолгани учун дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Учрашувдан сўнг Пўлатов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- “Динамо” жамоаси аввалги рақибимиз “Ростов”дан анчагина кучли эканлигини билардик. Бугунги баҳс давомида рақибдан қолишмасдан ўйнадик, деб бемалол айта оламан. Ҳаттоки голли вазиятлар яратиш борасида москваликлардан икки-уч баробар яхшироқ ўйнадик. Бир вазиятда тўпни эгаллаб олганимдан сўнг жамоадошларимга нигоҳ ташладим ва ҳамма рақиб аъзолари билан беркитилганлигини кўрдим. Шунда қаршимдаги икки футболчини алдаб ўтишга қарор қилдим ва олдинги чизиқда Пардаев очилди. Тезлик билан тўпни унга оширдим ва Баҳодир дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Гарчи ўша вазият гол билан якунланмаган бўлса-да, бир-биримизни жуда яхши тушиниб ўйнаганимизни таъкидлаб ўтган бўлардим. Бу жиҳат кун сайин яхши тус олмоқда. Ўйин якунланишига таҳминан беш дақиқа қолганида дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Ўша вазиятда Кевин Куранининг либосидан бироз тортиб қолганимни тан оламан. Бахтимга Дуджек 11 метрлик нуқтадан фойдалана олмади. “Ростов” ва “Динамо” билан ўйинларимизни солиштирганда бугун анча яхши ўйнадик ва тўпни ўзимизда кўпроқ сақлаб турдик. Бир-бирларимизга ошираётган пасларимиз сони ҳам кўпайди.

Дубайда ўтаётган йиғинимизда яхши маънода қийналяпмиз. Яъни мураббийлар томонидан бизга Тошкентдаги йиғинимизга қараганда кўпроқ юкламалар бериляпти. Тренажёр зали ва қумли соҳилларда олиб борилаётган машғулотларда янги мавсум учун бир йиллик “заряд” оляпмиз. Ҳозир қанчайин қийналсак мавсум давомида бизга шунчалик осон бўлади, - дейди Шукурали Пўлатов.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:53, 25.01.2014.
Ўқилди: 3183 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.