"Манчестер Сити"нинг "Уотфорд"га қарши ўйинида хет-трикка эришган аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэро ўйин сўнггида ўз кўрсаткичларидан мамнунлигини таъкидлаб ўтди.
"Жуда хурсандман. Мавсумда 25та гол уриш - ажойиб натижа! Аммо бутун жамоанинг совринлар олиш учун ғалаба қозонишга ҳаракат қилаётгани муҳим. Тўғри, ўзим ҳам иложи борича кўп гол ургим келяпти!" - дейди Агуэро "Сити" расмий сайти билан суҳбатда.