Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 0-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

«Ливерпуль-Гол» клуби ёш футболчилар танловини эълон қилади

Баҳо:
+ | -

2009 йили ташкил этилган “Ливерпуль-Гол” болалар футбол клуби Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар биринчилигининг иштирокчиси саналади.

Ўз вақтида Азизбек Ҳайдаров, Азиз Ибрагимов, Александр Лобанов каби ҳозирда таниқли бўлган йигитларни тарбиялашган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Анвар Ўринов, Миржамил Ғуломов каби мутахассислар клубга раҳбарларлик қилишмоқда.

Мураббийлар штабида эса ўтмишдаги машҳур ўйинчилар – Дилмурод Назаров, Самандар Акбаров, Рустам Яралиев, Асад Расулов ҳамда Отабек Қодиров каби устозлар болаларга футбол сирларини ўргатишмоқда.

“Ливерпуль” клуби 2001, 2002, 2003, 2004, 2005 ва 2006 йилларда таваллуд топган болалар учун танлов эълон қилади ва уларни жамоа сафига чорлайди! Ота-оналар ўз фарзандларини клубга ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари соат 15:30дан то 18:00гача олиб келишлари мумкин.

Ҳар бир бола ўзи билан бирга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномадан ксеронусха, соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома ва спорт формаси олиб келиши сўралади.

Мурожаат учун телефон: (+998 94) 697 19 22, Миржамил Ғуломов.

Манзил: Озарбайжон маркази ёнидаги сунъий қопламали майдон. Мўлжал: Эски Саракулька кўчаси, эски Тезиковка тарафда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:00, 26.01.2014.
Ўқилди: 3597 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик