"Барселона" яримҳимоячиси Хави Каталония клубини тарк этмоқчи эмаслигини маълум қилди.
"Бу ерда анча йиллардан буён ўйнаяпман. Футболчиларнинг бу авлоди билан анча хотиралар, кўплаб совринларга эгамиз. Аммо ортга назар солсак, эришган ютуқларимиздан ҳали қониқиш ҳосил қила олмаслигимизни кўрамиз.
Қатарга ҳам, Нью-Йоркка ҳам кетиш ниятим йўқ. Шу ерда қолишни ва "Барселона" билан шартномамнинг сўнггига қадар ишлашни истайман. Ўзимни муҳим ўйинчи ва жамоа учун фойдали деб ҳисоблаётганим учун қолмоқдаман", - деди футболчи.