Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Енгил атлетикачиларимизнинг илк стартлари

Баҳо:
+ | -

Тошкентда янги йилда енгил атлетика бўйича дастлабки мусобақалар – Ўзбекистон кубоги ҳамда 1995-96 йиларда туғилган ўсмирлар ўртасида шахсий биринчилик ўтказилди. Кубок учун вилоятлар ва пойтахтимиз жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳслашишди.

Биринчи гуруҳда 513 очко тўплаган пойтахтнинг биринчи жамоаси таъқибчиларни анча ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Иккинчи ўринни 357 очко билан Тошкент вилоятининг биринчи жамоаси эгаллади. 324 очко жамғарган пойтахтнинг иккинчи жамоаси учинчи ўрин соҳибига айланди. Кейинги поғоналардан Самарқанд (294 очко), Фарғона (218), Андижон (109) ва Тошкент вилоятининг иккинчи жамоаси (80) аъзолари жой олишди.

Иккинчи гуруҳда сирдарёликлар 252 очко тўплаб пешқадамлик қилишди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Сурхондарё (197) ва Наманган (186) спортчилари қўлга киритишди. Қорақалпоғистон вакилларининг учинчи ўринга кўтарилиши учун бор-йўғи 6 очко етмади. Жиззах, Қашқадарё, Бухоро ва Хоразм вакилари анча ортда қолиб кетганини таъкидлаб ўтиш даркор.

Машҳур сакровчимиз Анастасия Журавлева узоққа ва уч ҳатлаб сакрашда ғалаба қозонди. Баландликка сакраш сектори Лондон олимпиадаси финалчиси Светлана Радзивил 1 метр 94 см натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Шу секторда истеъдодли ёш спортчи Руслан Малинин ишончни оқлади ва зафар қучди. Эстафеталарда пойтахтнинг биринчи жамоалари тенгсиз экани диққатга сазовор.

Ғолиблар орасида нафақат пойтахтликлар, балки вилоятлардан ташриф буюрган спортчилар ҳам борлиги таҳсинга лойиқ. Жумладан, 400 метрга югуришда Артём Дятлов (Сирдарё), 1500 метр масофада Ирина Мороз (Андижон), 3000 метрга югуришда Зарнигор Ортиқова, 60 метрга тўсиқлар оша югуришда Фирдавс Эгамов ва уч ҳатлаб сакрашда Руслан Қурбонов (барчаси Самарқанд) ғолиб чиқишди.

Мамлакатимизнинг энг кучли енгил атлетикачилари қишки мавсумнинг нуфузли мусобақаларига тайёгарликни давом эттиришмоқда. Хусусан, 13-17 февраль кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтадиган ёпиқ биноларда Осиё чемпионатига тайёргарлик режа асосида давом этмоқда.

Омонжон Тўхтамирзаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:12, 27.01.2014.
Ўқилди: 3646 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.