Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Уч босқичли спорт мусобақалари тизими Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам қизиқиш уйғотган

Баҳо:
+ | -

Яқинда Филиппин пойтахти Манила шаҳрида ўтказилган Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги 32-бош ассамблеясида Ўзбекистон Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов ҳам иштирок этиб қайтди.

Ассамблея йил якунларига бағишлаб ўтказилган бўлиб, ундан бир кун олдин Осиё Олимпия Кенгашининг барча қўмиталари ўз йиғилишларини ўтказган. Тадбирлар чоғида келаётган йирик спорт мусобақаларига Осиёнинг барча давлатлари тайёргарлиғи аъло даражада экани таъкидланган. Жумладан Ўзбекистон ҳақида ҳам.

"Йиғилишда юртимизда олиб борилаётган барча ишлар ҳақида ижобий фикрлар билдирилди. Ҳатто айрим давлатлар биздаги 3 босқичда ўтказиладиган "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва Универсиада спорт мусобақаларидан андоза олиш бўйича таклиф билдирдилар", - дейди Ойбек Қосимов.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистон Олимпия қўмитаси 1993 йил сентябрь ойида Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан расман тан олингач, юртимиз спортчилари мустақил Ўзбекистон номидан Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди ва айни пайтга келиб Тошкентдаги "Олимпия шон-шуҳрати" музейида қишки ва ёзги Олимпиадаларнинг 6та олтин, 5та кумуш ва 10та бронза медаллари жой олган.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 14:27, 29.01.2014.
Ўқилди: 11931 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.