«Ливерпуль» ҳужумчиси Дэниэль Старридж Англия чемпионати 23-туридан ўрин олган «Эвертон»га қарши ўйинда иккита голга муаллифлик қилган эди. Бундан ташқари футболчи пенальтидан ҳам фойдалана олмаганди. Мураббий унинг ўрнига бошқа футболчини туширмоқчи бўлганида эса норози эканини билдириб эҳтиросларини жиловлай олмаганди.
«Ўзимни ёмон тутганим учун барчадан кечирим сўрайман. Мен пенальтидан гол урмаганим учун кайфиятим тушиб кетган эди. Ўйин яхши ўтди. Хет-трик тортнинг устидаги олча бўларди.
Мураббий билан орамизда ҳеч қандай ёмон алоқа йўқ. Шунчаки ўша ҳолатда мен ўзимни йўқотиб қўйдим. Ғалаба учун йигитларга миннатдорчилик билдираман»,- дейди ҳужумчи.