Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Аброр Пирриев: «ОФК семинардан катта тажриба тўпладим»

Баҳо:
+ | -

Куни кеча миллий терма жамоамиз ва “Локомотив” клуби шифокори Аброр Пирриев ОФК томонидан ташкил этилган футбол шифокорлари ўқув дастури доирасида ташкил этилган семинарда бўлиб қайтди. Сафар таассуротлари хақида Аброр Пирриев билан сухбат уюштирдик.

— Аброр ака ОФК томонидан ташкиллаштирилган дастур тўғрисида маълумот бериб ўтсангиз?
— ОФК томонидан ташкиллаштирилган бу семинар «Футбол тиббиётининг ОФК президенти сайёр ўқиши» номи остида ўтказилди. Бу семинарнинг асосий мақсади футбол шифокорларини футбол тиббиётидаги охирги маьлумотлар билан таништириш, тажриба алмашиш, футбол тиббиёти ривожланган ва улкан ютуқларга эришган давлатлар клиникаларидаги тажрибаларни ўрганишдан иборат бўлди.

— Ўқув қурсининг ташкилий томонларига ҳам тўхталиб ўтсангиз?
— Ўқув курси 2 босқичдан иборат бўлиб, унда Осиёнинг турли давлатлардан 9 нафар футбол шифокорлари иштирок этишди. 1-босқичда 9 нафар шифокор 3 гуруҳга бўлиниб, 3 нафар шифокор Таиландда (камина ушбу гуруҳда), 3 нафари Қатарда ва яна 3 нафар шифокор Гонконгда 1 ҳафта мобайнида ушбу давлатлардаги спорт (футбол) тиббиёти клиникаларида малака оширдик. 2-босқичда барча 9 та шифокор Гонконгда тўпландик ва ОФК тиббиёт бўлими раҳбари Dato Dr. Guri бошчилигидаги ОФК инструкторлари ва турли давлат спорт клиникаларидан таклиф этилган мутахассислар томонидан маьрузалар эшитдик, бу билан назарий билимларимизни мустаҳкамладик.

— Ўқув курси шахсан Сизда қандай таассурот қолдирди?
— Сафардан улкан тажрибалар ортирдим. Айтишим мумкинки, ушбу курс футбол тиббиётидаги билим ва амалий кўникмаларимизни янада теранлаштирди. Футбол тиббиётидаги охирги янгиликлардан бохабар бўлдим, бошка давлат шифокорлари билан тажриба алмашинилди ҳамда янги дўстлар ортирдик. Улар билан ҳар доим тажриба алмашиб туришга келишиб олдик.

— Семинардан олган билим ва тажрибангизни юртимиздаги соҳа мутахассислари билан ўртоқлашсангиз керак?
— Бугунги кунда бизнинг футбол тиббиётимиз ривожланиш босқичини босиб ўтмокда ва сохани ривожлантириши учун жуда кўплаб ишлар қилинмокда. Ўқишдан ортириб келган билим ва тажрибаларимни юртимиздаги «Football Мed» тиббий маркази ходимлари ва футбол сохасидаги хамкасбларим билан ўртоқлашишга ва шу ўринда ўзимизнинг ютуқ ва камчиликларимизни ҳам таққослаб кўрдим. Яна шуни айтиб ўтишим керакки, «Football Мed» маркази бош шифокори Мелиева Муаззам Солиевна билан ўзим билан олиб келган материалларни таҳлил қилган ҳолда футбол шифокорларимиз учун асқотадиган тарафларини ўзида мужассамлаштирадиган янги услубий қўлланма тайёрлашни режалаштириб турибмиз. Ўйлайманки, ушбу услубий қўлланма ҳамкасбларимга катта фойда келтиради.

— Семинардан олган бой тажрибангиз миллий футболимиз тараққиётига ҳисса қўшишини тилаб қоламиз.
—  Ўйлайманки, семинар давомида ортириган билим ва амалий кўникмаларимдан ўзим ишлаётган миллий терма жамоамиз ва «Локомотив» футбол клубидаги тиббий фаолиятимда кенг фойдаланаман. Шу билан биргаликда мамлакатимизда футбол тиббиётини ривожи ҳамда футболчиларимизни соғлом ва бақувват бўлишлари учун бор кучимни аямай, миллий футболимиз равнақига ўз ҳиссамни қўшаман.

Хайрулло ВАСИЕВ суҳбатлашди

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 15:38, 31.01.2014.
Ўқилди: 2848 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.