Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Трансфер сўнгги кунидан онлайн трансляция

Баҳо:
+ | -

Бугун Европада қишки трансфер "ойна"сининг сўнгги куни. Бугун "савдо"лар роса қизийди. Кутилган ва кутилмаган трансферлар амалга ошиб қолса, бундан ҳайрон қолмайсиз. Биз эса сизга Европадаги трансфер муддатининг сўнгги кунидан онлайн трансляция уюштирамиз.

Демак, бошладик. Трансфер муддати Марказий Европа вақти билан соат 00:00да ёпилади. Бунгача ҳали бир неча соат бор. Ҳозирча бугун амалга ошган эътиборга молик трансферлар билан таништириб ўтамиз.

Қани, кетдик!

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер матбуот анжуманида Дракслернинг "канонирлар" сафига щтиши ҳақидаги хабарни матбуот ўйлаб топганини таъкидлади. Аммо бу бошқа томонлама трансфер амалга ошиши мумкинлигига ишора қилди. Рэмзи жароҳати боис 1 ой майдонга туша олмайди ва лондонликлар ярим ҳимоячига эҳтиёж сезишмоқда. Маълумотларга қараганда Венгер назарда тутган футболчи Ким Чельстрём бўлиши мумкин. "Арсенал" ва Москванинг "Спартак" жамоалари бу борада музокараларни олиб боришмоқда.

"Лацио" футболчиси Эрнанес кўзда ёш билан клубни тарк этмоқда. "Интер" хўжайини Эрик Тоҳир илк катта трансферни амалга ошириш арафасида турибди. Футболчининг трансфери миланликларга 18-20 миллион еврога тушади.

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Фабио да Силва ҳам "Кардифф"га ижара асосида ўтди ва у 35-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Сейду Кейта Хитой сафаридан қайтиб, "Валенсия"га ўтди. У бугун тиббий кўрикдан ўтди.

"МЮ" клуби бош мураббийи Дэвид Мойес  "сюрприз" бўлмаслигини ва  «Манчестер Юнайтед» ҳеч кимни сотиб олмоқчи эмас эканлигини айтиб ўтди.

Европа трансферида ёзилмаган 2та қоида бор. Ҳар трансфер пайтида "Порту" қиммат нархга футболчи сотиши ва "Манчестер Сити" сотиб олиш керак. Бу сафар эса икки клуб бир-бирларига ёрдам беришмоқда. "Порту"нинг икки нафар футболчиси Мангаля ва Фернандо Пеллегрини жамоасига ўтишга яқин. Аввалроқ "Сити" Мангаля учун 42 млн. евро таклиф қилаётгани ҳақида маълумот тарқалганди.

Эммануэль Фримпонг «Арсенал»ни тарк этди. Ёш футболчи энди 30 июнгача «Барнсли» клуби таркибида ижара асосида тўп суради.

"Саутгемптон" футболчиси Пабло Освальдо тиббий кўрикдан ўтиш учун Туринга келди. У мавсум охиригача "Ювентус" сафида ижарада ўйнайди. Клубларнинг ўзаро келишувига кўра, "Юве" ҳозирча футболчининг ижараси учун 1 млн. евро тўлайди. Ёзда эса туриниклар футболчининг ҳуқуқини 18 млн. еврога сотиб олишлари мумкин. Эътиборли томон, футболчининг ўзи маошининг 3 баравар қисқаришига рози бўлган. Освальдо "Саутгемптон"да йилига 3 млн. евро оларди, энди эса 1,1 млн. евро.

Жозе Моуриньо "Челси" мухлисларини тинчлантириш билан овора: "Биз нега ҳужумчи сотиб олмаяпмиз? Нега олмаётганимизни ёзда кўрасизлар".

Иккита расмий тасдиқланган трансфер: "Кардифф" Заани ижарага олган бўлса, "Боруссия" сербиялик иқтидорли футболчи Милшо Йойичнинг трансферини тасдқиқлади. Ёш ярим ҳимоячи 4,5 йиллик шартнома имзолади.

«Тоттенҳэм» таркибида жой топа олмаётган Льюис Холтби ҳам "Тақачилар"ни тарк этди. Футболчини «Фулҳэм» илиб кетди.

«Ливерпуль» бош мураббийи Брендан Роджерс «Днепр» ярим ҳимоячиси Евгений Коноплянкани жамоага олиб келишга умид қилмоқда. «Бугунги охирги кун экан, уни ўз сафимизга қўшиб олиш учун қўлимиздан келган ишни қиламиз»,- деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос клетиради Daily Mail.
"Ливерпуль" Коноплянкага 5,5 йиллик шартнома таклиф қилди. Энди барча иш клубларга қолди.

Daily Mail нинг ҳабар беришича, «Манчестер Сити» клуби Майк Ричардсни «Ливерпуль»га сотмоқчи эмаслигини айтиб ўтган. 

19:59. «Трабзонспор» Паписс Сиссе учун «Ньюкасл»га 8 миллион евро таклиф қилмоқда.

20:00. Людовик Обраньяк «Вердер» билан 2,5 йиллик шартнома имзолади. Польшалик футболчи 7-рақамли футболкада ўйнайди.

20:01. «Штутгарт» 18 ёшли эквадорлик ҳужумчи Карлоса Груэсо билан 4 йиллик шартнома имзолади.

20:05. Англиянинг «Манчестер Сити» клуби «Порту» футболчилари Мангала ва Фернадони сотиб олмоқчи эканидан хабарингиз бор. «Сити» Мангала учун 38 миллион евро таклиф қилган эди, лекин бугун сирли тарзда «Порту» музокараларни узиб қўйди. Шу ўринда «Сити» футболчиси Жолеон Лескотт ҳам жамоада қолишга қарор қилди.

20:10. «Вольфсбург» ярим ҳимоячиси Диего ижара аъсосида, ярим йил «Атлетико» да тўп сурадиган бўлди.

20:11. Грециялик Костас Митроглу маҳаллий радиостанцияга берган интервьюсида Лондоннинг "Фулҳэм" жамоаси билан шахсий шартнома борасида келишувга эришганини таъкидлади. Холтби, Митроглу - "Фулҳэм" учун кучли трансферлар.

20:12. Тони Кроос агенти: «Тони «МЮ»да? Сиз ақлдан озибсиз!»

20:20. Москванинг «Локомотив» ва Россия терма жамоаси собиқ аъзоси Марат Измайлов Озарбойжоннинг «Ғабала» клуби таркибида ижарада тўп сурадиган бўлди. «Порту» футболчини Юрий Сёмин жамоасига ярим йилга ижарага бериб юборди.

20:21. Италиянинг «Милан» клуби ҳужум чизиғини кучайтириш устида тиним билмаяпти, дея ҳабар бермоқда Corriere dello Sera и Mediaset нашри. Нашрнинг маълумот беришича, Миланликлар "МЮ"дан Нанини олиб келишмоқчи экан. Футболчининг трансфер суммаси 10 млн фунт дея баҳоланмоқда.

20:22 Sky Sports маълумот тарқатишича, «Арсенал» «Лилль»дан Калуни сотиб олиш бўйича иш олиб боряпти.

20:28. Сентябрь ойидан бери клубсиз қолиб кетган Муҳаммад Сиссоко, «Леванте» клубига бориб қўшилди.

20:30. Димитар Бербетов «Монако»га ўтиш арафасида турибди. Ҳужумчи «Монако»да жароҳат олган Фалькаонинг ўрнини босиши кутилмоқда.

20:34. Чельстрем  «Арсенал» билан шартнома имзолаётган бир вақтда, «Зенит» "Рубин"дан Рондонни сотиб олди.

20.36 «Барселона», ўз навбатида, Кристиан Тельони сотиш ёки ижарага бериш борасидаги таклифларни рад этди. Англия клублари овора бўлишмаса ҳам бўлади.

20.40. «Челси» «Сент-Этьен» футболчиси Курт Зумани ўз сафига қўшиб олганини тасдиқлади. 19 ёшли футболчи ярим мавсум давомида Лондон жамоасида ўйнайди ва ёзда Англияга кўчиб ўтади. Шартнома 5,5 йилга мўлжалланган.

20:42. Жозе: "Челси" ўйиндан чиқди! Биз энди жим кузатамиз, дея иқтибос келтиради мураббийнинг сўзларидан Daily Mail нашри.

20:50. “Нефтчи” жамоаси машғулотига тажрибали ҳимоячиларидан бири Александр Клецков келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди. Тўғри, ЎзПФЛда трансфер ойнаси ёпилишига анча вақт бор. Шунга қарамай, яхши футболчи ҳеч қачон клубсиз қолиб кетмайди.

Фарғоналикларнинг Тошкентдаги йиғинда қатнашган Александру Оника, Зоҳид Абдуллаев, Максимилиан Фомин, Жаҳонгир Меҳмонов, Темур Аюпов, Абдуллоҳ Олимов ҳам айни дамда “Нефтчи” сафида машғулот ўтказишмоқда.

21:00. «Сассуоло» «Наполи»  билан Паоло Каннаваронинг трансфери борасида музокара олиб бормоқда

21:05. «Наполи» Пабло Армерни  «Вест Ҳэм» 6 ойга ижарага бериб юборди

21:06. 
«Эвертон» келажакни кўзлаган ҳолда бир иш қилди: Праганинг «Спарта»сидан 17 ёшли дарвозабон Станек сотиб олинди. У билан 2015 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланди.

21:07.
Фернандо ҳамда Элиаким Мангаля  «Манчестер Сити» лисобисини кийишга яқин турибди, дея ҳабар бермоқда Guardian нашри.

21:12. Жароҳатидан қутулган Иброҳим Афеллай «Вильярреал» таклифини рад қилди ва «Барселона»да қолишга қарор қилди.

21:17. «Спартак» спорт директори Дмитрий Попов швециянинг Aftonbladet нашрига берган интервьюсида ҳужумчи Ким Чельстрём борасида "Арсенал" билан музокара олиб бораётганини тасдиқлади. Маълумотларга қараганда, Чельстрём Лондонда тиббий кўрикдан ўтмоқда. Швециялик футболчи "Арсенал"да ижара асосида ўйнайди.

21:24. «Сент-Этьен» ҳимоячи Фаузий Ғуломни «Наполи»га сотиб юборди. L’Equipe тарқатган маълумотга кўра, французлар энди «Динамо» Киев футболчиси Бенуа Тремулинасни ижарага олмоқчи.

21:25. «Вулверхэмптон» футболчиси Кевин Дойл «КПР»га ўтди. Бу жамоа келаси мавсумда АПЛга қатишни мақсад қилган.

21:27. «Суонси»клуби  Жея Фултонни ўз таркибига қўшиб олди.

22:00. Нани ҳеч қаерга ўтмайдиган бўлди. «Милан» ҳамда «Интер» бекорга овора бўлгани қолди. Бу ҳақда Дэвид Мойес маълум қилди.

22:14. «Арсенал» Италия терма жамоаси ва «Ювентус» ҳужумчиси Фабио Куаляреллани сотиб олмоқчи. Шу ўринда «Юве» Гуариндан умидини узгани йўқ. Туринликлар «Интер»га Гуарин учун Куаляреллани ҳам қўшиб беришга тайёр.

22:21. «Арсенал» ҳужумчи излаш билан банд. Эндиги нишон «Лилл» ҳужумчиси Саламон Калу. Футболчи Франция чемпионатида тўпурарлардан бири бўлиб тирбди. Балки у яна Англияга қайтар.

22:32. «Эвертон» ҳимоячиси Жонни Хейтинга Лондонда бўлиб турибди. У «Фулҳэм» билан музокара олиб бормоқда.

22:39. Диққат! «Барселона» Вальдес билан шартномани узайтиришга киришди.

22:52. Англия учинчи дивизионида ҳаракат қилувчи «Кроули» жамоаси трансфер ойнасининг охирги кунида ажабланарли харидларни амалга оширмоқчи. Улар «Реал»дан Роналду ва Бэйлни, «Барселона»дан эса Мессини сотиб олиш ниятида. Клуб улар учун формаларни ҳам тайёрлаб қўйган.

22:53. Германияда трансфер ойнаси ёпилди.

23:00. «Лацио» Клозени «Арсенал»га сотмади. Германия терма жамоасининг ҳужумчиси Лондонга ўтишг қарши эмасди, лекин Рим клуби бунга кўнмади.

23:25. Пабло Освальдо «Ювентус» билан шартнома имзолади.

23:33. «Райо Вальекано» «Интер»дан ҳужумчи Самуэль Лонгони мавсум охирига қадар ижарага олди.

Манба: www.stadion.uz.

Ҳар замонда саҳифани янгилаш (F5) орқали янги трансферлардан бохабар бўлиб турасиз.

Киритилди: 19:22, 31.01.2014.
Ўқилди: 12070 марта.
Фикрлар: 123 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.