Бразилия терма жамоаси сардори Тиаго Сильва Неймар учун ўлишга ҳам тайёрлигини айтмоқда.
"Шуни айтиб қўйишни истардимки, мен доим Неймар учун югуришга, ҳатто унинг учун жонимни беришга ҳам тайёрман. Жамоамизда ҳеч ким яхши муҳитни буза олмайди. Биз турлича маош олсак-да, Бразилия терма жамоасида ёмон кайфиятдаги инсон йўқ. Биз бир жамоамиз!", - деган Сильванинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда L'Equipe.