Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Бунёдкор» клубининг расмий сайти фаолияти ҳақида

Баҳо:
+ | -

Жамоанинг матбуот хизматида 6 нафар киши фаолият олиб боради. Улар орасида Имомхўжаевлар сулоасининг Ахбор акадан кейин турувчи Аброр ака. Бир неча йиллардан бери ТВда ишлаб келаётган Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Баҳодир Мирзаев.

 

Келинг, аввал «Бунёдкор» матбуот хизмати борасида фикр билдирсак. Юқорида ёзганимдек, жамоада ўз ишининг усталари ишлашяпти - Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Баҳодир Мирзаев ва Аброр Имомхўжаев. Клубни матбуот хизмати вакилларига яратиб берган шароити Ўзбекистонда ягона. Бирон бир клуб ўз матбуот хизматига бундайин шароит яратиб бермаган. Шунинг учун бўлса керак сайтнинг бир йўла уч тили бир маромда ишлайди. Ҳозирча «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари ўз сайтларини уч тилда олиб борадилар. Клуб ходимлари тўлиқ клуб либоси билан таъминланганлар. Ҳаттоки учинчи операторигача. Бу клубда инсонийлик қадрланади. Бунинг учун «Бунёдкор» раҳбариятига блогимиз номидан ўз минаддорчилигимизни билдирамиз. Лекин шу ерда бир кичик ҳолатга тўхталиб ўтамиз. Тўғри ҳар ким аввало мухлис учун ишлаши керак. Аммо 2013 йил якунларига кўра матбуот хизматидан икки кишигагина олтин медаллар берилди. Биттасига эса…

 

 

Лекин бу йил клуб ўзининг биринчи хориж йиғинига матбуот хизматидан фақатгина операторни олиб кетган. Ёзувчи эса йўқ. Балки кейинги сафарда матбуот котиби ҳам бўлади. Йил бошидан бери «энг яхши матбуот хизмати» унвонини қўлга киритишни мақсад қилган клуб видео ва фотолар билан ишлашда фаоллик кўрсатяпти. Шунингдек воқеа жойидан жонли интервьюлар ҳам кўпайиб боряпти. 2013 йил якунларига кўра академия тарбияланувчилари билан ҳам суҳбатлар чиққанлигини кўрамиз.

 

 

Энди сайт фаолиятига тўхталамиз.

 

bunyodkor.com 10та менюдан иборат:

 

    КЛУБ

 

    ЖАМОА

 

    АКАДЕМИЯ

 

    ХАБАРЛАР

 

    ТУРНИРЛАР

 

    СТАТИСТИКА

 

    ИНТЕРАКТИВ

 

    МЕДИА

 

    АФСОНАЛАР

 

    ЧИПТАЛАР

 

Ҳар бир менюнинг ичида қўшимча менюлар бор. Барча менюлар ўз тематикасига монанд тўлдирилган. Хато кўрмайсиз. Ўзбекистондаги ягона сайт тарихидан то бугунги кунигача барча ўйинлар натижаси ва қайдномалари берилган. Буни қуйидаги суратда ҳам кўришингиз мумкин.

 

 

 

Олий лига — 2007. 30-тур "Қурувчи» (ҳозирги «Бунёдкор») - «Вобкент» учрашуви қайдномаси

 

Академияга ҳам катта эътибор қаратилган. «Андижон» жамоасида асосий таркиб футболчилар берилмаган бир пайтда, «Бунёдкор«ни барча тарбияланувчилари қайд этилган. МЕДИАни эса алоҳида гапирмасак бўлмайди. Фото ва видеоларга бўлган эътибор жуда юқори. Бугунги кун интернет журналистикасида ўқувчи кўпроқ томошабинга айланиб боряпти. Узундан-узун мақолалар ўрнини қисқа кадр ва фотосуратлар эгаллаяпти. Бу борада пойтахтликларни биринчи рақамли сайт деб айта оламиз. Ҳар ҳолда 2014 йил шундай бошланди.

 

 

Сайтдаги ягона ноқулайлик юқоридаги менюларни босканизда бош саҳифага ўтиб кетиши. Бу техник хатони тўғирлаш муаммо эмас. Яна bunyodkor.com Ўзбекистон футбол клублари сайтлари ичида мобил кўринишига эга ягона сайт ҳисобланади.

 

 

Маслаҳат: Бу клуб матбуот ходимларига маслаҳат бера  олмайман. Аксинча улардан ўрганадиганларим кўп.

 

 

Сайт: fcbunyodkor.com

 

Матбуот котиблари: Баҳодир Мирзаев, Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Аброр Имомўжаев

 

 

Шунингдек: Анвар Нодиров бошчилигидаги уч нафар медиа (фото ва видео) гуруҳ

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 15:06, 01.02.2014.
Ўқилди: 3555 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.