Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду келажакда Францияда ўйнаши мумкинлигини таъкидлади.
«Француз тилида бир нечта сўз биламан. Балки келажакда у ерда яшарман ва ҳаттоки ўйнарман. Ўшанда тилни ҳам ўрганишим мумкиндир.
2014 йилдаги режаларимга келадиган бўлсак, 69та голли натижамни такрорлаш қийин, лекин мумкин бўлмаган нарсанинг ўзи йўқ»,- дейди Роналду.