Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, «Бунёдкор» 4 февраль куни навбатдаги хориж йиғинини ўтказиш учун Туркияга йўл олади. 17 февралга қадар давом этадиган машғулотлар давомида Миржалол Қосимов шогирдларини олтита назорат ўйинида синаб кўришни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» футболчилари 1 февраль куни БАА йиғинидан қайтишган эди. Дубайдаги машғулотлар давомида «Бунёдкор» футболчилари учта назорат ўйинида майдонга тушишган эди.