"Барселона" ҳужумиси Леонел Месси ҳаётининг энг мураккаб даврлари ҳақида гапириб берди. Аргентина термаси етакчисининг сўзларига кўра, у илк бор Каталония клубига келганида жуда катта қийинчиликларга дуч келган экан.
"13 ёшимда "Барса"га келиб қолганимда менга жуда қийин бўлганди. Мен Росариони, оиламни, дўстларимни ташлаб келгандим ахир. Ва амалда янги ҳаёт бошлашим керак эди. Ахир Барселонадан ҳеч кимим йўқ эди-да.
Аммо вақт ўтгани сари қароримдан афсусланмай қўйдим. Ҳозир орзуларим қандай бўлган бўлса, амалда шуни кўряпман деб айта оламан", - дейди Месси.