Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Хави Бразилия термасидан Конфедерациялар кубогидаги мағлубият учун алами борлигини қайд этиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Висенте Дель Боске шогирдлари бразилияликларнинг ўша 0:3 ҳисобидаги ғалабалари учун қасос олишни режалаштирганлар.
"Қасос олишимиз шарт! Нега финалда бўлмасин экан? ЖЧда барча нарса бўлиши мумкин. Биз мураккаб гуруҳга тушганмиз. Шунингдек, улар жой олган квартет ҳам кучли.
Конфедерациялар кубоги финалида барча нарса бизга қарши бўлганди. Бразилия ўша куни шунчаки яхшироқ кўринганди холос. Қолаверса, бу тажриба ЖЧдаги ўйинларимизда асқотади. Энди биз ўшандай ҳавода қандай ўйнашни, мезбонлардан нимани кутишни биламиз", - деди Хави.