«Барселона» ярим ҳимоячиси Франсес Фабрегас Испания кубогининг ярим финалидан ўрин олган «Реал Сосьедат»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйин яхши бўлди. Биз яна гол уришимиз мумкин эди. Тўғриси, бошқа гол урмаганимиздан уяляпман.
«Арсенал»нинг барча ўйинларини кузатиб бораман. Жамоанинг ўйинларига бефарқ бўла олмайман. Улар ҳозир биринчи ўринда боришмоқда. «Арсенал» чемпион бўлса, жуда хурсанд бўламан»,- дейди футболчи.