Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Бунёдкор» Польша клубига мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби 6 февраль куни Туркия йиғини доирасидаги илк назорат ўйинини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Польшанинг «Ягеллония» жамоасига қарши ўтказилган назорат баҳсида Миржалол Қосимов шогирдлари 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. Учрашув биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган эди.

«Бунёдкор» биринчи бўлимда Павел Бугало (дарвозабон), Хайрулла Каримов, Бобур Акбаров, Акмал Шораҳмедов, Саҳоб Жўраев, Жавлон Иброҳимов, Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов, Баҳодир Пардаев, Воҳид Шодиев ва украиналик Александр Пишурдан фойдаланди.

Иккинчи бўлимда ушбу футболчилар ўрнида Мурод Зуҳуров (дарвозабон), украиналик Сергей Симоненко, Шукурали Пўлатов, Ҳ. Асқаров, Рустам Аъзамов, Сардор Собирхўжаев, Миржамол Қосимов, Алибобо Раҳматуллаев, Мансур Саидов, Забиҳилло Ўринбоев ва Анвар Бердиев ҳаракат қилди. Шунингдек, иккинчи бўлимда Қосимов ўрнига майдонга Олег Зотеев ҳам тушди.

Режа бўйича, «Бунёдкор» Туркия йиғини давомида яна бешта назорат ўйинида майдонга тушади. Жумладан, 9 февраль «Банско» ва «Локомотив» (Болгария), 13 февраль «Торпедо» (Белоруссия) ва «Ильичевец» (Украина), 16 февраль «Шахтёр» (Қозоғистон) жамоалари «Бунёдкор»га рақиб бўлади.

Маълумот учун, Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган «Пахтакор» 1 февраль куни Польшанинг «Ягеллония» жамоасига қарши майдонга тушиб, Камолиддин Тожиев томонидан киритилган ягона гол эвазига ғалаба қозонган эди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:29, 06.02.2014.
Ўқилди: 3758 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.