Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

«Бавария» ўз рақобатчиларини қандай «талон-тарож» қиляпти?

Баҳо:
+ | -

Мюнхен суперклуби раҳбарияти яна ўз мақсадига етишди: Роберт Левандовски навбатдаги мавсумдан бошлаб «Голливуд» ФК шарафини ҳимоя қилади.

Шу баҳона Sports.ru сайти Германиянинг кўп карра чемпиони ўз таркибини асосий рақобатчилари сафидаги етакчилар ҳисобига қандай кучайтирганини яна бир марта эсга олди.

Клаудио Писарро («Вердер», 2001|2002)
Трансфер баҳоси: 8,2 млн. евро
«Мусиқачилар» трансфер топилмасига Германия жанубида эътибор қаратмасликлари мумкин эмасди. Зеро, Писарро Бремендаги дастлабки 2 йилда жамоанинг етакчи ўйинчисига айланиб, фахрли 10-рақамни олди, 30тача гол урди, Аилтон билан ажо-йиб ҳамкорлик қилди. Тўғри, ватанини ўлгудай қўмсай ҳам бошлади. Хуллас, Клаудио ватан соғинчи сабаб ғоят зерикиб юрган чоғи Ули Хёнесс ишга тушди: у чекка жойда чақнаган юлдузга энг яхши шароитларни таклиф этди. Футболчи Мюнхенга кўчиб ўтгач, ниҳоят, энг юқори савияли ўйинлар мазасини тотиб кўрди. Айтайлик, ЧЛдаги дебют голларини «Спартак» (Москва) дарвозасига урди. Бундеслигада эса Элбер билан бетакрор боғламга айланиб, ҳар қадамда рақиб ҳимоячиларини уятга қолдиришни касб этди. Тўғри, Жанубий америкаликларнинг бу тандемида бразилиялик ҳужумчи доимо 1-ўринда бўлди, перулик эса ўртача кўрсаткич билан чекланиб юрди. Ҳарқалай, битта мавсум учун 10-11та гол Клаудионинг чинакам савиясига мос келмасди. Писарро ҳозирда бундеслиганинг энг яхши захира футболчиси. У яқиндагина «Бавария» билан ўзининг 4-чемпионлик унвонини ютди, яна жамоадошлари қатори 2та нуфузли кубокни боши узра баланд кўтарди.

Зе Роберто («Байер», 2002|2003)
Трансфер баҳоси: 12 млн. евро
Бразилиялик футболчи Германияга «Реал» (Мадрид)даги 1 йиллик тажриба оширишдан сўнг йўл олди. Бундеслигада ҳам бирданига ўзини кўрсатолмади. Узоқ вақт майдонда ўзига энг мақбул жой топиш билан овора бўлган Роберто 24 ёшидагина амплуаси борасида бир тўхтамга келди. Яъни ҳужумчиларни аниқ тўп узатишлар билан таъминлаб туришда алоҳида иқтидори борлигини тушунди. Натижада Леверкузеннинг «Байер» клубини барча турнирларда ғалаба сари олға бошлади, бироқ якунда 3та фронтда ҳам омадсизликка учради. Кумуш билан қопланган «Байер» Германияда ҳамон обрўли эди, бироқ бу ҳолат футболчини сира қаноатлантирмасди. «Бавария»га ўтгач эса, янги клубини дарҳол чинакамига севиб қолди. Зеро, Мюнхенда орзулари рўёбини кўрди. Яъни ҳар мавсум «Кумуш товоқ» билан мамлакат кубогини қўлга киритди. Шу тариқа ярим ҳимоячи Мюнхенда ўтказган 6 йил ичида 4 (!) марта «Олтин дубл»га эришди. Мураббийлар ишончига кирган Зе Роберто майдонда ижодкорона тўп суришни ёқтирарди. Бу хислати рақибларга катта қийинчилик туғдириши баробарида жамоадошларига енгиллик бағишларди.

Михаэль Баллак («Байер», 2002|2003)
Трансфер баҳоси: 6 млн. евро
Рекордмайстер ўша мавсумнинг ўзида «Байер»нинг марказий ҳудудида катта аҳамият касб этувчи яна бир футболчини ўз домига тортгач, «доришунослар» ғоят танг аҳволда қолишди. Мазкур трансфер немис футболи мухлисларини унчалик ҳайратга солгани йўқ. Кўпчилик бунга оддий ҳолдек қаради: «Германиянинг энг яхши футболчиси шунчаки, мамлакатнинг энг яхши клубига ўтди». Мабодо «Бавария» бу келишувдан воз кечганида, ўз табиатига хилоф иш тутган ҳисобланарди. Спорт нуқтаи назаридан, Баллакка эътирозлар бўлгани йўқ. Бироқ қизил рангли шарфларга ўранган мухлислар ундан чинакам етакчиликни кутишганди. Яна ғалаба йўлида букилмас характер кўрсатишини. Эҳтимол, Штефан Эффенбергнинг ҳали унутилмаган нуфузи Баллакнинг фанатлар ёқимтойига айланишига халақит бергандир. Ҳар ҳолда, у «Бавария»да вақти-вақти билан ўта ёрқин ўйнади, холос. Бу нарса унинг 3 марта бундеслига ғолиби бўлишига халақит бергани йўқ. Қолаверса, Германия термасида бар-қарор тўп суриб, ўз савиясига шубҳа қолдирмади.

Лусио («Байер», 2004|2005)
Трансфер нархи: 12 млн. евро
Бразилиялик ҳимоячи рақиб жарима майдони томон елдек «учиши» ҳисобига машҳурликка эришди. Мураббий кўрсатмасига унчалик амал қилмайдиган Лусио тўп билан шундай тезликда олдинга ҳаракатланардики, гўёки, 100 метрга югуриш мусобақасининг охирги қисмини босиб ўтаётгандек таассурот уйғотарди. Унинг ҳар бир юриши қайси томон дарвозасига гол урилиши билан хотима топишини ҳеч ким олдиндан билмасди. Ўша вақт, яъни 2005 йили Карл-Хайнц Румменигге ва Ули Хёнесс ғояларига асосан «Янги Бавария» тузиш бошланди. Клуб Оттмар Хитцфельд билан хайрлашди ва Мюнхенда навбатдаги бир неча йил Магатнинг диктаторлик режими ҳукм сурди. Эътиборлиси, Лусио ўта қаттиққўл бошқарув тузумига қарамай, ўзлигини сақлаб қолди ва жамоа вице-сардори даражасигача кўтарилди.

Торстен Фрингс («Боруссия» Д., 2004|2005)
Трансфер баҳоси: 9,25 млн. евро
Вюрзеленлик футболчи рад этиб бўлмас таклифни Дортмунддаги беқарор мавсумдан сўнг қабул қилди. Фрингс «Боруссия»да энди-энди ўзини кўрсата бошлаган вақт шу омадсиз трансфер юз берди. Зеро, Торстен Мюнхенда 1 йилни азоб-уқубатлар билан ўтказди. Барчасини вақтида тушунган футболчи раҳбариятга кетишини маълум қилди ва янги иш жойи қидира бошлади. Табиийки, уни «Боруссия»га қайтиб чақиришмади ва якунда Бременга йўл олди.

Валерьен Исмаэль («Вердер», 2005|2006)
Трансфер баҳоси: 8,5 млн. евро
«Бавария»нинг аввалги барча харидларидан асосий мақсад таркибдаги бўш бўғинларни кучайтириш эди. Бироқ Исмаэль трансфери Мюнхен суперклуби менежменти гоҳида асосий рақибларини кучсизлантириш йўлида ўта золимларча иш тутишига ёрқин мисол. Чунки Валерьен ҳар қандай ҳолатда жамоага керак эмасди. Ахир ҳимоя чизиғи бинойидек кўриниш олганди: Лусио, Даниэль ван Бюйтен, Мартин Демикелис... «Вердер»да эса француз футболчиси алмаштириб бўлмас даражасига чиқиб улгурганди. Кўп ўтмай барчаси тасдиқланди: Исмаэль «Бавария»даги фаолиятини қизил карточка олиш билан бошлади. Кейинчалик аниқланишича, дебют ўйинидаги «қизил» унинг бутун кейинги фаолияти учун кўрсатилган карточка экан...

Мирослав Клозе («Вердер», 2007|2008)
Трансфер баҳоси: 15 млн. евро
Бундеслигада энг яхши тўпурар бўлиш баробарида ЖЧ-2006да «Олтин бутса»га муносиб чиққан ҳужумчи ўша ёздаёқ Мюнхенга кўчиб ўтиш ишқида ёнди.  Бироқ «Бавария» шошилгани йўқ, истамагани учун эмас, албатта. Шунчаки, қулай фурсатни кутди. Қисқаси, Клозе трансфери улкан харидлар кампаниясига тўғри келди. Ўшанда Ули Хёнесс янги футболчилар учун рекорд даражада (70 млн. евро) маблағ ажратганди. Миро итальян Лука Тони ва француз Франк Рибери қатори 3та юлдузли хариддан бирига айланди. Клозе Мюнхенда илк марта рақобат тушунчасига дуч келди. Зеро, у бунгача асосий таркибга кириш учун курашиб кўрмаганди. Бошқача айтганда, «Вердер»да алмаштириб бўлмас футболчи саналарди. Натижада клубида етарли ўйин вақтига эга бўлолмаган фахрий ҳужумчи бўшлиқни бундестимдаги иштироки билан тўлдириб турди. Умумий олганда, Мирослав «Бавария» сафида 98 марта майдонга тушиб, атиги 27та гол урди.

Марио Гомес («Штутгарт», 2009|2010)
Трансфер баҳоси: 30 млн. евро
Энг иқтидорли тарбияланувчиларни қўлдан чиқаравериш сабаб донор-клублар раҳбарияти нархни кўтаришга мажбур бўлди. Мюнхенлик «золим»лар иштаҳасини шу йўл билан бўғиб қўйиш мақсад қилинди. Хусусан, «Штутгарт» вакиллари ҳам Марио Гомесни «Мерседес-Бенц-Арена»да узоқ сақлаб қололмасликларини тушунишарди. Шунинг учун унинг трансфер нархини аввалдан анча баланд қилиб қўйишди. «Золим» эса кўпмиллионли рақам устида хўп ўйлади, барчасини тарозуга солиб кўрди. Кейин эса ўз тарихидаги рекорд тран-сферга қўл урди - Германия термаси ҳужумчиси учун 30 млн. евро тўланди. Марио «Бавария»да ўртача савияда ўйнади, хорватиялик адаши - Манжукич келишидан олдин эса қисқа вақт тўп-урарлик қобилиятини тўла-тўкис намоён этди.

Мануэль Нойер («Шальке-04», 2011|2012)
Трансфер баҳоси: 22 млн. евро
Клуб ўз академиясида халқаро даражадаги дарвозабон тарбиялашга роса уринди, бироқ бесамар. На Томас Крафт, на Михаэль Ренсинг ва на бошқаси ишончни оқлади. Натижада муносиб посбонга эга бўлиш йўлида ҳам катта харажат қилишга тўғри келди. Мануэль Нойер учун клубни алмаштириш осон кечмади. Илк даврларда нафақат «Фелтинс-Арена», балки «Альянц-Арена» ҳам уни ҳуштакбозлик билан қарши олди. Ҳозирда нафрат ҳарорати нисбатан пасайди. Бунга аввало, Мануэлнинг ишончли ўйинлари сабабдир.

Марио Гётце («Боруссия» Д., 2013|2014)
Трансфер баҳоси: 37 млн. евро
Кечагина Дортмунд фуқаролари унинг фамилияси ёзилган футболкаларда ғурур билан сайр қилишарди, бугун эса ўша қадрли либос хонадонларда пол ювиш учун ишлатилмоқда. Айримлар эса футболкани ёқиб юбориш асносида Германиянинг охирги йиллардаги энг иқтидорли футболчисини батамом қалбларидан чиқариб юборишга уринишмоқда. Ҳа, Марио Гётцега ачиниш баробарида уни тушуниш қийин. Ахир кўплаб вариантлар орасидан энг жанжал келтириб чиқарадиганини танлади. Ҳарқалай, «Бавария»дан бошқа жамоага ўтганида, Дортмунд икки қўлини кўксига қўйганча унга омад тиларди.

Роберт Левандовски («Боруссия» Д., 2014|2015)
Трансфер баҳоси: текин
Гётце ортидан Левандовски ҳам Дортмунд-Мюнхен йўналишини маъқул кўрди. Тўғри, у бироз кутади - ёзгача. Аслида поляк ўтган ёздаёқ кетишни ихтиёр этганди, бироқ «Боруссия» принципиаллик қилиб, суперфорвардни яна бир йил ушлаб қолишни лозим топди. Натижада бир неча 10 миллиондан айрилди. Левандовски ўз атрофидаги вазиятни сабр билан кузатди ва кузатишда давом этяпти. Асосийси, ҳатто «Реал»нинг ўртага тушиши ҳам ҳеч нарсани ўзгартиргани йўқ: Роберт «Бавария» томонидан ўзининг асосий рақобатчиси сафидан «ўғирланган» навбатдаги юлдузга айланди...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:03, 07.02.2014.
Ўқилди: 4781 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.