Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ҳасанали Қодиров блогида: «6-қисм. Замонлар чоғишмаси (техникапарвар Рустам Акрамов)»

Баҳо:
+ | -

ҚАРТАВОЗЛИК ТАЪРИФИ
Ўз уйимизга, ўзак мавзуга қайтайлик. Азизларим, беҳудага койинмайми? Ислом Аҳмедовни изза қилмайми? Унинг ихтисоси тил эмас, футболми? У давлат тилини биладими-йўқми, иши учун бунинг аҳамияти йўқ. Ўз соҳасини яхши билиши муҳимми? Футбол оёқ билан, калла билан, елка, тизза, товон билан, қўйингки, қўлдан бўлак тананинг бошқа барча аъзолари билан ўйналади-ю, тил билан ўйналмайдими? Шундай демоқчимидингиз? Энг муҳимини айтмадингиз. Энг муҳими шу-ки, футбол ақл билан ўйналади. Идрок, тафаккур ақлнинг жони бўлса, тил унинг танасидир. Онасидир. Онаси. Тили қашшоқ одамнинг идроки ҳам қашшоқдир. Ва аксинча. Ақл идроки қашшоқ футболчининг эса, нафақат тили, балки ўйини ҳам қашшоқдир.

Айтганларимга бир мисол келтирай. Лобановский мактабни олтин медал билан битирган эди. Футболни танлаганида унинг билим савияси беҳуда оёқ остида қолади, нобуд бўлади деб, унга ачинишган эди. Бундай бўлмади. Унинг ақл-идроки дунё миқёсида катта мураббий бўлиб етишишига ёрдам берди. Учта эмас, тўртта ярим ҳимоячи билан ўйнашни футболга Лобановский олиб кирган эди. Виола тадбиқ қилган 4-2-4 тактик схемани Голландлар 4-3-3га айлантиришган бўлса, Лобановский кўп ўтмай буни 4-4-2га ўзгартирган эди (ўша пайтларда “Пахтакор” 4-2-4 схемасида ўйнар эди). Лобановскийнинг футбол тафаккури шунчалар олдинлаб кетган эди-ки, ўттиз йилдан кейин ҳам у яратган схема элементлари бугунги футболда ас қотмоқда. Гвардиола қўллаяпган қисқа тезкор оширмалари Лобановский яратган “вертушкалар”ни эслатиб юборяпти.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:11, 07.02.2014.
Ўқилди: 6040 марта.
Фикрлар: 141 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.