Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

МОҚ келаси йилдан бўлажак олимпиячиларни генига қараб аниқлай бошлайди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон биорганик кимё институти генетик лабораторияси директори Рустам Муҳаммедов болаларнинг келажакда спорт соҳасида эришиши мумкин бўлган ютуқлари кўламини олдиндан - болалик вақтларида уларнинг генига қараб аниқлаш мумкин, деган ғояни илгари сурмоқда. Бу ҳақда "Правда Востока" газетасидаги интервьюга асосланиб, The Atlantic журнали мақола чоп этган.

Муҳаммедовнинг айтишича, Ўзбекистон фанлар академияси томонидан кўриб чиқилган дастур 2015 йилдан бошлаб Миллий олимпия қўмитаси ва қатор спорт федерациялари томонидан амалга татбиқ этилиши кутилмоқда. Улар орасида мутахассис Ўзбекистон футбол федерациясини ҳам қайд этиб ўтган.

Генетик олим бошчилигидаги гуруҳ Ўзбекистон спортчиларининг генларини ўрганишни 2 йил олдин бошлаганлар. Муҳаммедовнинг айтишича, яна бир йилдан сўнг у бўлажак чемпионларини болалик вақтиданоқ аниқлаш имконини берувчи 50та махсус генни Тошкентда тақдим этади.

"Бутунжаҳон бўйлаб ривожланган мамлакатлар, жумладан АҚШ, Хитой ва Европа давлатлари инсон генини ўрганишмоқда ва уларнинг айримларида маълум спорт турларига хосланишни аниқлашган. Биз шу методдан фойдаланган ҳолда бўлажак чемпионларимизга ёрдам бермоқчимиз", - дейди Рустам Муҳаммедов.

Унинг қўшимча қилишича, боланинг қони тест қилингач, уларнинг ота-оналарига фарзандини қайси спорт тури билан шуғулланиши лозимлиги тавсия этилади.

The Atlantic‘нинг қайд этишича, ўзбекистонлик олимнинг тадқиқотлари шу йўналишда олиб борилган бошқа ишлардан мамлакат Олимпия қўмитаси билан расман ҳамкорликда амалга оширилаётгани билан фарқланади. Ушбу масалада журнал тиббиёт ва спорт соҳасида энг кўп тиражга эга бўлган китоблардан бири - "Спорт турларида ген" асари муаллифи Давид Эпштейнга мурожаат қилган.

"Аслида, бу йўналишда иш олиб бориш фақатгина кимнингдир психологиясини ўрганишга уриниш холос. Агар бировнинг руҳиятини билмоқчи бўлсангиз, унинг генини нима қиласиз, психологиясини ўрганинг", - дейди Эпштейн.

"Кўплаб генлар нима қила олиши тўғрисида бизда исбот йўқ. Агар алоҳида олинган кичик генлар гуруҳи билан умумий қарор қабул қилмоқчи бўлсангиз, у ҳолда ундан бошқа юзлаб ва минглаб қисмларга келиб анча бош қотириб қоласиз", - дея тушунтиради The Atlantic эксперти.

Эпштейннинг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг бола генига қараб спортчи тарбиялашга уринишига ўхшаш воқеаларни у аввал эшитмаган. "Жаҳонда 7 миллиард инсон бор. Ундан кўра, қўлингизга соат олиб, боланинг тезлигини текширганингиз маъқул, - дея маслаҳат беради Эпштейн, - кўплаб федерациялар шу йўналишдаги ишларининг аҳмоқлик эканлигини тушунишгач, бу ишдан воз кечишган".

Манба: www.theatlantic.com
Киритилди: 13:28, 09.02.2014.
Ўқилди: 4562 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.