"Локомотив" ҳам "Насаф"нинг кечаги хатосидан хулоса чиқара олмади! Улар вазиятлардан фойдалана олишмади, рақибнинг қарши ҳужумидан ҳушёрлик йўқотишди. Натижада — 1:3. "Кувайт" СК кейинги босқичга чиқди. Темирйўлчилар эса Доҳага бориб овора бўлмайдиган бўлишди.
Эътиборлиси, Кувайтнинг бу клуби яна Тошкентга келиши мумкин, агар Қатарнинг "Лахвия" клуби тўсиғида ўта олса. Шунда улар гуруҳ босқичининг "Бунёдкор" ўрин олган "В" гуруҳига жойлашишади.
Яхшиям, ОФК бизга гуруҳ босқичи учун битта ўрин берган экан...
ОЧЛ, 2-саралаш босқичи
"ЛОКОМОТИВ" - "КУВАЙТ" СК - 1:3
Голлар: Иван Нагаев (66) — Иссам Жемаъ (22, 37, 86)
Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев (45+2), Андрей Кожокарь (75) — Чади Ҳаммамий (78), Ёқуб ал-Тоҳир (82)
"Локомотив": 12. Темур Ғаниев, 3. Евгений Гоголь, 6. Анвар Ғофуров, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Шерзод Шарипов (Сардор Мирзаев 63), 29. Виктор Карпенко (Жасур Ҳасанов 46), 30. Дилшод Жабборов (С), 77. Жасур Ҳасанов, 87. Андрей Кожокарь, 88. Лутфулла Тўраев (Иван Нагаев 46), 99. Вячеслав Шевченко
"Кувайт" СК: 1. Мусаб ал-Кандарий, 2. Ёқуб ал-Тоҳир, 3. Фаҳад Авад, 6. Жавод Некунам, 7. Фаҳад ал-Эназий (Абдуллоҳ ал-Буракий 80), 10. Рожериое де Ассис Коутиньо (Шередаҳ аш-Шеридаҳ 90+1), 13. Чади Ҳаммамий, 15. Волид Али Ҳусийн Жума (Сами ас-Санеа 88), 17. Иссам Жемаъ, 20. Ҳусайн Ҳакам ал-Шаммарий, 33. Фаҳад Ҳомоуд ар-Рашидий.
Бош ҳакам: Тожо Минору (Япония)