«Фулҳэм» ҳужумчиси Даррент Бент Англия чемпионати 25-туридан ўрин олган «МЮ»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу жуда ажойиб ўйин бўлди. 1:2 ҳисобида енгилаётганимизда хаёлимга ёмон нарсалар кела бошлаган эди. Менимча, Манчестердан бир очко олиб кетиш яхши натижа»,- дейди ҳужумчи.