Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун Анталия йиғини доирасида Болгариянинг икки клуби билан куч синашди.
Даставвал Тошкент вақти билан соат 14:00да “қалдирғочлар” “Банско” клуби билан баҳс олиб борди. Ҳар иккала томон ўйин давомида бир-бирларига муносиб қаршилик кўрсатишди. Лекин дарвозани ишғол қилиш ҳеч бир футболчига насиб этмади.
Учрашувда “Бунёдкор” кўригида бўлган икки нафар хорижлик футболчи Вячеслав Шарпар (Украина) ва Камил Капунек (Словакия) ҳам иштирок этишди.
“БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “БАНСКО” (Болгария) 0:0
“Бунёдкор”: 1.Павел Бугало (45.Акбар Тўраев 46), 3.Шукурали Пўлатов, 18.Бобиржон Акбаров, 26.Жавлон Мирабдуллаев (13.Рустам Аъзамов 46), 30.Ҳасан Асқаров, 16.Вячеслав Шарпар, 33.Олег Зотеев (17.Камил Капунек 46), 44.Миржамол Қосимов, 9.Мансур Саидов, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 10.Анвар Бердиев (19.Забихилло Ўринбоев 46)
“Банско”: 12.Александр Стоянов, 17.Слави Шопов, 15.Георгий Ангелов, 22.Кристиан Узунов, 16.Георгий Кременлиев, 6.Атанас Димитров, 23.Любослав Войнов, 4.Венцислав Бенгюзов, 21.Антон Чепилов, 10.Павел Петков, 24.Георгий Заков
Захирадан майдонга тушганлар: 1.Веселин Ганев, 2.Йордан Лечов, 3.Константин Слаев, 5.Георгий Стоицов, 7.Мартин Станкев, 8.Руслан Иванов
9 февраль. Анталия. Blue waters
Кеч соат 18:00да эса Болгариянинг анчайин номдор бўлган “Локомотив” (София) клуби билан назорат учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу баҳс жуда ҳам қизиқарли ўтганини айтиб ўтиш керак. Ҳар иккала жамоа аъзолари тезкор ва комбинацион ўйин кўрсатишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилгани йўқ. Танаффусдан кейин “қалдирғочлар” фаолроқ ўйнай бошлашди ва рақиб дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Кўп ҳолларда рақиб посбонининг маҳорати “Локомотив” дарвозаси муқаррар голлардан сақлаб қолди. Лекин 58-дақиқага келиб Миржалол Қосимов шогирдлари ҳисобни очишга эришдилар. Сардор Рашидовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Вохид Шодиев боши билан Божидар Митрев қўриқлаган дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. Қолган дақиқаларда ҳам ўйин суръати юқори нуқтада давом этди. Лекин дарвозаларни бошқа ишғол қилиш ҳеч кимга насиб этмади.
“БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) – “ЛОКОМОТИВ” (София, Болгария) 1:0 (0:0)
Гол: Вохид Шодиев 58
“Бунёдкор”: 1.Муроджон Зухуров (45.Акбар Тўраев 59), 2.Акмал Шорахмедов, 4.Хайрулла Каримов (18.Бобиржон Акбаров 75), 5.Дилшод Жўраев (27.Сардор Собирхўжаев 76), 8.Жавлон Иброхимов, 11.Олександр Пишур, 14.Вохид Шодиев (10.Анвар Бердиев 76), 20.Сергей Симоненко, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев (13.Рустам Аъзамов 76), 24.Баҳодир Пардаев
“Локомотив”: 1.Божидар Митрев, 18.Александр Дюлгеров, 26.Иво Иванов, 6.Александр Бранеков, 16.Камен Хаджиев, 33.Том, 94.Азрак Махамат, 87.Петар Димитров, 28.Маркионс, 92.Гаел, 77.Рауль
Захирадан майдонга тушганлар: 84.Валентин Галев, 24.Илян Гаров, 3.Кристофор Матуту, 11.Антонио Цанков, 14.Димитар Илиев, 8.Рубен Трифонов, 9.Даниель Генов, 7.Искрен Писарев, 19.Элтон
9 февраль. Анталия. Blue waters