Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Сочи-2014. Учинчи кун анонси

Баҳо:
+ | -

Сочи олимпиадасининг учинчи кунида спортчилар 5та комплект медаллар учун баҳсларга киришадилар. Шунингдек, бир қанча йўналишларда саралаш мусобақалари бошланади.

Тоғ чанғиси, аёллар, суперкомбинация
Ушбу спорт тури икки босқичдан иборат бўлади — слалом ва тезкор тушиш. Икки уриниш натижалари умумлатирилади ва ғолиб номи аниқланади. Тезкор тушиш баҳслари 12:00, слалом эса 16:00да бошланади.

Шорт-трек, эркаклар, 1500 метр
Ушбу мусобақага 14:45да старт берилади. Бир нечта босқичдан иборат саралаш, ярим финал ва финал баҳслари ўтказилади. Финал эса 16:05га мўлжалланган.

Шунингдек, аёллар 500 ва 3000 метр масофаларга саралаш ва ярим финал баҳсларини ўтказишади.

Конькида югуриш, эркаклар, 500 метр
Эркаклар 500 метр масофага икки мартадан югуришни амалга оширишади. Дастлабки уриниш 18:00да, иккинчиси эса 19:55да бошланади.

Биатлон, эркаклар, таъқиб пойгаси
Спринт натижалари бўйича эркаклар таъқиб пойгасида стартга чиқишади. 12,5 км.ли масофа давомида спортчилар 2 мартадан ётиб ва тик туриб ўқ отиш машқларини бажаришади. Маррага биринчи бўлиб етиб келган биатлончига олтин медал тақдим этилади. Бошланиш вақти: 20:00.

Фристайл, эркаклар, могул
Могулчилар соат 19:00да саралаш баҳсларини бошлайдилар. Ундан кейин эса ярим финал ва финал баҳсларидан кейин медал соҳиблари номи аниқ бўлади. Мусобақа тунга қадар давом этади.

Бошқа спорт турлари
Кун давомида Кёрлинг, чанғи спорти (аёллар, яккалик 1 ва 2-уринишлар), хоккей ўйинлари ўтказилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:45, 10.02.2014.
Ўқилди: 4210 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5661]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5263]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4294]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3572]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3129]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2617]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2553]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2539]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2414]

Суперлига. 23-тур ўйинлари бошланди (+жадвал) [2363]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик