Италия чемпионатининг "Верона"га қарши учрашувида (2:2) дубл қайд этган "Ювентус" ҳужумчиси Карлос Тевес ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Иккита гол урган бўлсам ҳам, бундан қониқиш ҳосил қила олмадим. Биз ғалаба қозонишимиз керак бўлган ўйинда дуранг қайд этдик. Биз - "Ювентус"миз, бундай натижа бизни асло қониқтирмайди.
Мен фақат скудеттони ютишни истайман, 20та гол уришни эмас. Иккинчи таймда ҳимоямиз кучсиз ўйнай бошлади, "Верона" эса анча хавфли ўйин кўрсатди. Бизга дадиллик етишмади, сабаби руҳий томондан чарчаб қолдик.
Энди бутун ҳафта давомида қаттиқ ишлаб, мураббийнинг талабларини бажаришимиз шарт", - дейди аргентиналик футболчи.