Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 3-0 Машъал
09/10 19:00 Пахтакор 3-1 Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро 3-2 Андижон
09/10 19:30 Насаф 2-1 Динамо
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал - Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон
10/10 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
10/10 19:00 Челси - Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич - Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд - Брайтон
10/10 19:15 Алавес - Атлетико
10/10 21:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона - Хетафе
11/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия

«Қизилқум» эртага «Оқ-тепа» билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, 10 февраль куни «Қизилқум» жамоаси Тошкент йиғини доирасида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
 
Навоийликларнинг бу галги рақиби Наманганнинг «Навбаҳор» футболчилари бўлди. Учрашувнинг биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Танаффусдан сўнг, ҳар иккала жамоа таркибида ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Бу кончилар учун самарали якун топди.
 
Учрашувнинг 85-дақиқасида «Қизилқум» ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев қулай вазиятда турган ўз жамоадоши Наврўз Алимовга тўпни узатди. Навоийликлар ҳужумчиси чамаси дарвозадан ўн саккиз метрлар узоқликдан кучли зарба бериб, рақиб дарвозабонини доғда қолдирди — 1:0. Ўйин охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди.
 
«Навбаҳор»га қарши баҳсда кончилар бош мураббийи Юрий Лукин қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланди:
Эркин Жабборов, Миржалол Қурбонов, Акмал Холиқов, Асқар Муҳиддинов, Акмал Рустамов, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, Ғайрат Жумаев, Владимир Шишелов.
 Захирадан майдонга тушганлар: Сарваржон Холматов, Фарруҳ Ҳайдаров, Абдували Мўминов, Наврўз Алимов.
 
— Ўйиндан ўйинга жамоамиз ўз ўйинини топиб бораётганидан хурсандман, — дейди «Қизилқум» жамоаси бош мураббийи Юрий Павлович. — Аммо об-ҳавонинг ноқулайлиги режаларимизга салбий таъсир ўтказаётганлигини таъкидлаш зарур. Кеча «Оқтепа» футболчилари билан ўйнашимиз керак эди. Аммо майдонни қалин қор қоплаганлиги туфайли ўйин 11 февралга кўчирилди. Бу эса таркибда кучларни кутилганидек тақсимлашимизга ўз таъсирини ўтказмоқда. Бугун ҳам барча футболчиларни кўздан кечира олмадик. Чунки жамоамиз эртага ҳам майдонга тушишини ҳисобга олишимиз лозим.
 
Дарҳақиқат, «Навбаҳор» билан кечган баҳсни Артём Макосин, Жамшид Шоҳназаров, Азизбек Усмонов, Азизжон Абдуллаев, Алишер Холиқов, Руслан Санаев каби ўйинчилар майдон четида туриб кузатишди ва индивидуал шуғулландилар. Ўтган мавсумни «Бухоро» жамоаси таркибида ўтказган Алишер Саноев эса айни чоғда жароҳатини даволатмоқда. Шунингдек, асосий таркиб машғулотларига ёш ва умидли дарвозабон Дилшод Ҳамроев («Бунёдкор») келиб қўшилди.
 
«Қизилқум» жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 11 февралда ўтказади. Унда кончилар биринчи лига вакили — «Оқтепа» футболчилари билан куч синашади. Ўйин соат 13.30 да «Оқтепа» стадионида бошланади.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 02:05, 11.02.2014.
Ўқилди: 3102 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мбаппе «Реал»дан кетишга қарор қилди: юлдуз ҳужумчи ўзи учун янги клуб танлади? [6339]

Роналду Португалия футбол федерацияси қарори билан дисквалификация қилинди — Mirror [5445]

Флик Рафинья ҳақида нохуш хабар берди [2916]

“Манчестер Сити”дан 60 очко олиб ташланиши мумкин — TalkSPORT [2817]

"Барселона" ўз юлдузини "Бавария"га 80 миллион еврога сотиши мумкин [2699]

Флик "Барселона" таркибида Рафиньянинг ўрнини ким эгаллашини айтди [2628]

Роналду саудиялик футболчиларнинг ғалабасидан хурсанд бўлди ва улкан торт билан суратга тушди [2432]

«Ювентус» Кенан Йилдиз учун «Реал»дан қанча талаб қилаётгани маълум бўлди [2383]

"Реал" "Вильярреал"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди [2367]

Суперлига. «Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, «Бухоро» суперкамбек эвазига «Андижон»ни мағлуб этди, «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»дан ғалабалар [2326]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик