Бразилия термаси яримҳимоячиси Оскар ватани жамоасининг ўз майдонида ўтадиган ЖЧ-2014да ғолибликни қўшниси Аргентинага бериб қўймаслигини айтиб ўтди.
"Бразилия ҳудудида ўтадиган Мундиални ютмоқчи бўлган жамоа аввало бизни енгиб ўтиши керак. Бу эса жуда ва жуда мушкул вазифа, ахир биз ўз уйимизда бор имкониятимизни ишга соламиз.
Агар Мундиалда кимдир Бразилияни юта олса, ўша ўйин тарихий аҳамият молий бўлади, аммо мен бундай бўлмаслигига аминман.
Аргентина? Уларга ютиш имкониятини бермаймиз! Улар ажойиб жамоа, аммо биз ўз Мундиалимизни бошқага бериб қўймоқчи эмасмиз", - дейди Оскар.