Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Роналдунинг «дубль-пенальти»си «Реал»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+-1 | -

Жавоб учрашувида ҳам ҳамшаҳарларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган "Реал Мадрид" Испания кубоги финали йўлланмасини қўлга киритди.

Биринчи ўйинда 0:3 ҳисобида ютқазганига қарамай, "Атлетико"да қандайдир назарий имкониятлар бор эди. Аммо ўйиннинг бошидаёқ — 7 ва 16-дақиқаларда Роналдунинг пенальтидан киритган иккита гол финал масаласини узил-кесил ҳал қилиб қўйди. Тўғри, мезбонлар ўз мухлислари учун ўйнашга интилишди. Бир вазиятда тўп Касильяс қўриқлаётган дарвоза устунига тегиб қайтди. Бироқ бу кеча Симеоне шогирдларига гол уриш насиб қилмади.

Эртага бўладиган "Реал Сосьедад" ва "Барселона" ўртасидаги баҳсдан кейин иккинчи финалчи номини билиб оламиз. "Камп Ноу"даги ўйин 2:0 ҳисоби билан якунланганди.

Испания кубоги, ярим финал, жавоб ўйини
Атлетико – Реал Мадрид 0:2 (0:2)
Голлар: 0:1 – 7, пенальти Роналду, 0:2 – 16, пенальти Роналду.
Атлетико – Арансубия, Манкильо (Хуанфран, 46), Миранда, Алдервейрелд, Инсуа, К. Родригес, Коке, Соса, Р. Гарсия (Габи, 61), Диего (Адриан, 46), М. Суарес.
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос (Начо, 46), Карвахаль, Варан, Арбелоа, Ильярраменди, Алонсо, Бэйл, Иско, Модрич (Каземиро, 67), Роналду (Хесе, 75).
Огоҳлантиришлар: Ильярраменди (36), Арбелоа (43), Роналду (44), Миранда (80).
Биринчи ўйин: 0:3

Манба: www.stadion.uz.

Учрашув стенограммаси билан сайтимиз орқали уюштирилган онлайн трансляция орқали танишиб олишингиз мумкин.

Киритилди: 02:53, 12.02.2014.
Ўқилди: 6623 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3932]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3852]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3362]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3296]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3076]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2310]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2123]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2105]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1959]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1893]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик