Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Ҳиндистонда олимпия ҳаракати расман қайта йўлга қўйилди

Баҳо:
+ | -

Халқаро олимпия қўмитаси Ҳиндистоннинг олимпия мақомини қайта тиклади. Бу ҳақда, Ҳиндистон олимпия қўмитаси бош котиби Ражив Меҳтага асосланиб, ИТАР-ТАСС хабар бермоқда. ХОҚ, Ҳиндистон олимпия қўмитаси раҳбариятини коррупцияга йўл қўйганликда гумон қилганидан сўнг, ушбу мамлакатни 2012 йилнинг декабрида Олимпиадаларда иштирок этишдан четлатган эди.

Ҳиндистоннинг олимпия мақоми тиклангани ҳақидаги хабарни ХОҚ матбуот котиби Марк Адамс ҳам тасдиқлади. «Тарихда илк бор Олимпия ўйинлари давом этаётган бир вақтда бир мамлакатнинг олимпия мақоми тикланди, энди Ҳиндистон мусобақаларда ўз байроғи остида иштирок этади», – дея Адамснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Р-Спорт». Ҳиндистоннинг байроғи Сочидаги махсус маросимда алоҳида кўтарилади.

Agence France-Presse’нинг қайд этишича, ҳинд спортчилари Сочидаги мусобақалардаёқ ўз мамлакатлари байроғи остида мусобақаларга киришишлари мумкин. 2014 йилги Олимпиадада Ҳиндистондан учта спортчи иштирок этмоқда. Мамлакатнинг олимпия мақоми тиклангунига қадар улар ХОҚ байроғи остида (жумладан, очилиш маросимида ҳам) чиқишаётган эди.

9 февраль, якшанба куни Ҳиндистон олимпия қўмитасининг янги раҳбари сайланди. Сайлов натижаларига кўра, Халқаро сквош федерацияси президенти Нараян Рамачандран ҳинд олимпия ҳаракати раҳбарига айланди. Бунгача миллий қўмитага 2012 йилги сайловлар вақтида сайланган Абҳай Синг Чаутла раҳбарлик қилаётган эди. ХОҚнинг фикрича, ушбу сайловлар давлат босими остида ўтказилган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 07:54, 12.02.2014.
Ўқилди: 3002 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.