Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун Анталия йиғини доирасида иккита назорат учрашуви ўтказади.
Миржалол Қосимов шогирдлари даставвал маҳаллий вақт билан соат 11:00 (Тошкентда 14:00 бўлади) Украина премьер-лигаси вакили – Мариуполнинг “Ильичёвец” жамоаси билан куч синашишади. Соат 17:00да тошкентликларга Белорусь чемпионати етакчиси – Жодинанинг “Торпедо-Белаз” клуби рақиблик қилади. Эътиборлиси, ушбу клубни ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган, бир пайтлар Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида фаолият юритган Игорь Криушенко бошқариб бормоқда.
Эътиборингизга бугунги спарринг рақибларимиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.
БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Тўлиқ номи: “Ильичёвец” Мариуполь
Ташкил топган: 1960 йил
Стадиони: “Ильичёвец”
Сиғими: 12680 томошабинга мўлжалланган
Расмий сайти: www.fcilich.com
Бош мураббий: Николай Павлов
Украина премьер-лигасида эгаллаб турган поғонаси: 9-ўрин
ЮТУҚЛАРИ:
Собиқ Иттифоқ чемпионати кумуш медал соҳиби: 1963
УЕФА кубоги иштирокчиси: 2004/05
Тўлиқ номи: “Торпедо-Белаз” Жодина
Ташкил топган: 1961 йил
Стадиони: “Торпедо”
Сиғими: 6500 томошабинга мўлжалланган
Расмий сайти: www.torpedo-belaz.by
Бош мураббий: Игорь Криушенко
Белоруссия чемпионатида эгаллаб турган поғонаси: 5-ўрин
ЮТУҚЛАРИ:
Белоруссия кубоги финалчиси: 2010