"Реал" дарвозабони Икер Касильяс келгуси мавсумда қаерда ўйнаши борасида бир қарорга келиб олиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.
"Доимий ўйин амалиётига эга бўлмасам-да, мен билан ҳаммаси жойида. Қачондир келаси мавсум қаерда ўйнашим борасида ўйлаб олишимга тўғри келади, аммо ҳозир эмас. Ҳозир ва ҳозирни ўйлаяпман: мана, Испания кубоги финалига чиққанимиздан хурсандман.
Энди Примьера ва ЕЧЛ баҳсларига бор эътиборимизни қаратишимиз керак. ЕЧЛ доимо ўзига хос мусобақа бўлиб келган", - дейди Касильяс.