Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

850 "лимон"ли улуш ёки Германияда футбол боқиманда эмас

Баҳо:
+ | -

Футбол - катта харажат талаб қиладиган спорт тури. Ҳозирда барча жойда бунга амин бўлиб улгуришди. Шунинг баробарида футболнинг даромад келтирадиган соҳага айланиши мумкинлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Германия бундеслигасини бу жабҳада ўрнак сифатида кўрсатишга асослар етарли. Мана, молиявий ҳисоб-китобларга кўра, немис жамоалари ўтган мавсум ҳукуматга жами 850 миллион евро миқдорида солиқ тўлашибди. Биласиз, Германия футболи ўтган мавсум спорт нуқтаи назаридан ҳам қойилмақом натижаларга эришди. ЧЛнинг финалида «Бавария» ва «Боруссия» Д. клублари ўйнашганининг ўзиёқ салмоқли тош босади. Молиявий ютуқлар эса шундай чиройли натижаларни янада залворли қилди. Хуллас, бундеслига молиявий ҳисоботи немис футболи тобора ўсаётгани, яшнаётганидан далолат бериб турибди. Ҳисоботдан олинган энг муҳим 7та рақамга қараб, ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.

2,17 миллиард евро
Германия бундеслигаси иштирокчиларининг умумий даромади миқдори шунча. Йил давомида бу кўрсаткич 4,4 фоизга ошди. Бунга айниқса, ЧЛ-2012|2013даги муваффақиятлар имкон берди. Хуллас, «Бавария» ва «Боруссия» клублари халқаро майдондаги зафарлар натижасида яхшигина пул топишди. Ҳа, ривожланиш ва натижаларнинг яхшиланиши туфайли клубларга нисбатан қизиқиш ҳам ортмоқда. Демак, улар эндиликда ҳомийлар ва телевидениедан янада кўпроқ пул олишлари мумкин.

619 миллион евро
Немис клублари даромадининг катта қисмини телевидение улуши ташкил этди. Мамлакатда футболга қизиқиш тобора кучаймоқда. Аниқ рақам билан ифода этсак, бундеслиганинг 28,5 фоиз бюджети ТВ-компаниялар улушига тўғри келмоқда. Хуллас, охирги бир неча йил давомида биринчи марта ТВдан тушган даромад миқдори ҳомийлар ажратмасидан кўп бўлди.

Кетма-кет 9 йил
Немис клублари даромади мана, кетма 9-йилдирки, фақат ошяпти. Бундеслига мунтазам равишда Европадаги энг сердаромад лигалар орасида 2-ўринни банд этяпти. Немис лигасидан биргина Англия премьер-лигаси олдинда. Тўғри, инглизларнинг бу борада анча илгарилаб кетишганини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз.

383,5 миллион евро
Бундеслиганинг мавсум-2012|2013­даги даромади шунчага етди. Бу ҳам рекорд кўрсаткич. Европадаги бошқа ҳеч бир лигада спорт муваффақиятлари ва молиявий фаровонлик ўртасида бу қадар ажойиб баланс кузатилгани йўқ. Хулоса шуки, немислар ўз имкониятлари даражасида харажат қилишади. Бош­қача айтганда, ортиқча бир цент ҳам сарфламайдилар.

79,295 миллион евро
Ўтган мавсум бундеслиганинг 18та клуби ўз қарамоғидаги футбол мактабларига шунча миқдорда маблағ ажратди. Бу борада аввалги мавсум кўрсаткичи 3,3 фоиз яхшиланди. Қисқаси, немислар ёшлар футболига тобора кўпроқ сармоя ажратишда давом этмоқдалар. Демакки, келажак пойдеворини мустаҳкамлаяптилар.

155 миллион евро
Бундеслига вакиллари трансферлардан шунча топишди. Аниқроғи, бошқа чемпионатлар жамоаларига 155 миллион евро эвазига футболчи сотишди.

850 миллион евро
Ниҳоят, энг ҳайратланарли рақам. Бундеслига клублари ўтган мавсум нақ 850 миллион еврони ҳукумат ғазнасига солиқ сифатида топширишди. Тасаввур қилинг, Германияда футбол жамоа­лари ҳукумат қарамоғида эмаслар, аксинча, улар мамлакат иқтисодига сезиларли даражада ёрдам берадилар. Ваҳоланки, аксарият мамлакатларда бунинг тескарисини кўриш мумкин.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:24, 14.02.2014.
Ўқилди: 5164 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.