Мавсумолди йиғинлар давомида Ўзбекистон чемпиони “Бунёдкор” сафида бир неча хорижлик легионерлар кўрикдан ўтишди.
Жумладан, Арслонмурод Омонов (Туркманистон), Камил Капунек (Словакия), Сергей Симоненко, Руслан Аблитаров ва Вячеслав Шарпар (учаласи – Украина) ҳамда Карлес Кото (Испания).
Хорижлик футболчиларни синчковлик билан ўрганиб чиққан “Бунёдкор” ФК мураббийлар штаби украиналик Сергей Симоненко ва испаниялик Карлес Кото ҳаракатларидан қониқишди.
Шу тариқа, “Бунёдкор”нинг хорижлик легионерлар лимити тўлди. Булар: ҳимоячи Сергей Симоненко, ярим ҳимоячи Карлес Кото ва ҳужумчи Олександр Пишур. Ҳозирча осиёлик легионер лимити бўш турибди.